2:39

Ғалаба 5 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Худо ҳокимиятига бўйсуниш жараёнида бизда мавжуд ҳокимият билан низо келиб чиқиши мумкин. Биз тартибли ва аҳлоқли фуқаро бўлишга чақирилганмиз ва тарих шуни кўрсатдики, масиҳийлар одатда қонунга бўйсунувчи ва меҳнатсевар кишилардир. Аммо низовий вазият келганда масиҳий дунё ҳокимиятига муносабати бўйича фуқаролик содиқлигидан кўра, Исога содиқлигини биринчи ўринга қўяди (қ. Ҳав. 4:19–20).

Душманлик муҳитида ва қувғинларда Исода лойиқ ҳаёт кечиришнинг тўртта сири мавжуд.

Биринчи сир — доимо хочнинг борлиги. Бу Худо йўли. Илоҳиётчи ҳаворий Юҳаннонинг Ваҳий китобида кўрганимиздек, Қўзи тахтга қўйилди (5:6; 17:14; 19:7–10). Худди шундай тарзда хоч белгиси ҳаётимизда бизга ҳақиқий муваффақият олиб келади. 2–Коринфликларга мактубда (1:9) Павлус ўзи учун ўлимни енгиш воситаси сифатида ўлим сўзини гапиради. Фақатгина биз ўз мулкимизни, келажагимизни, яқинларимизни ва ҳатто ўз шахсий ҳаётимизни Худога топшира олганимиздагина, биз озод бўламиз ва ҳақиқий ғолибга айланамиз.

Иккинчи сир — тирилиш мазмунидаги ҳаёт. 1–Коринфликларга мактубда (15:19) Павлус ёзадики, агар сувга чўмдириш бўлмаган бўлса, масиҳийлар барча одамлар ичра энг бахтсиз бўлади. Нимага? Чунки, биз Чўмдирувчи Худога бўлган имон билан оқланамиз. Фақатгина биз ер ҳаёти тарзидан юз ўгирдик ва Исо туфайли бу дунё васвасаларига қарши чиқамиз. Озодлигимиз тўлиқлиги ўзимиздан юз ўгиришимиз, ўз хочимизни олишимиз ва Исога эргашишимиздан иборат бўлади. Шунинг учун ўз ҳаётимизни биз хоч тимсолида яшаб ўтишимиз лозим.

Репрессив тартибдаги мамлакатларда ҳокимият имонлиларга дўқ қилади ва зарба бериш учун уларнинг заиф тарафларини топишга интилади. Имонлининг юрагидаги Исо билан хочга михланмаган нарсалар масиҳийнинг энг заиф томони ҳисобланади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top