2:58

Тушкунлик 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Ваъда берганимдай мен Лола бугун тушкунликнинг белгилари ҳақида кўпроқ маълумот беришга ҳаракат қиламан. Атрофингизга диққат билан назар солсангиз, кўпчиликнинг тушкун ҳолатда эканлигини кўрасиз. Тушкунлик кишининг юзида, сўзларида ва ҳатти ҳаракатларида кўринади. Айниқса ҳозир, баҳор ойида тушкунликка тушиш кенг кузатилади. Чунки бу ойда киши тушкунликка тушишга мойил бўлади. Аввалги суҳбатимизда айтганимиздек тушкунликнинг турлари кўп. Баъзи турлари яширин ва ниқобли бўлади. Бу тушкунлик тана касалликлари остига яширинган бўлади. Шунинг учун ҳам киши тушкунлик туфайли шундай касалликлар бўлаётганини ва тузалиб кетмаётганини билмайди.

Баъзи кишиларда руҳий ва жисмоний шикастдан кейинги депрессиялар кузатилади. Бундай депрессиялар шикастнинг оғир ёки енгиллигига қараб узоқ ёки қисқа вақт давом этади. Шикастдан кейинги депрессияларнинг белгилари қандай бўлади?

Юқори огоҳлик. Киши атрофида бўлаётган барча нарсаларга ҳаддан зиёд эътибор берадиган бўлиб қолади.

«Портлаш реакцияси» — кичик бир ўзгариш юз берганда инсон бирданига ерга отилади ёки орқасидан кимдир қувлаётгандек ўгирилиб олади.

«Ҳиссиётлар бўғиқлиги» — бунда бошқа инсонлар билан муносабат қилиш қийинлашади ва беморлар кулги, севги, оғриқ каби ҳисларни фарқ этмайдилар.

Жаҳлдорлик. Кўпинча жисмоний ҳаракатлар билан биргаликда кузатилади. Инсонни ҳафа қилган одамга жисмоний жавоб қайтаради.

Хотиранинг пасайиши ва диққатни жалб қилиш билан боғлиқ фаолиятнинг сусайиши.

Депрессия.

Алкогол, дори воситалари ва гиёҳванд моддалардан фойдаланиш.

Депрессиянинг бундан бошқа энг оддий белгилари ҳам бор. Бу белгиларга қараб сиз ўзингиз ёки атрофингиздагиларнинг тушкунликка тушган тушмаганини осонгина билиб оласиз. Биринчидан киши ёмон кайфиятда бўлади, ишлашга бўлган хоҳиш йўқолади, доимо ўзида ҳолсизликни ҳис қилади, иштаҳаси бузилади, назоратсиз кўп овқат ейиш натижасида тана вазнининг ошиши кузатилади. Бу нарса менга ҳам таниш. Чунки бирор нарсадан сиқилсам, ўзим билмаган ҳолда холодилникни очаман. Маълум бўлишича бу одат кўпгина аёлларга ҳос экан. Тушкунлик чоғида киши оддий масалаларини ҳал қилишда қийинчиликни ҳис қилади. Қарорсизлик, ўзига ҳаттоки яхши таниш бўлган ишларни бажаришда иккиланади. Кўп ҳолларда ўзини айбдор ҳис қилади. Ўзини кераксиз ҳис қилиш пайдо бўлади. Бундай одамнинг уйқуси бузилади, ухлай олмайди, кечалари тез-тез уйғониб кетади.

Агар сиз ўзингизда шу белгилардан учтасини топсангиз, сизда депрессия бўлиши мумкин. Ўз вақтида шифокорга мурожаат қилинг. Депрессияни ўзбошимчалик билан даволаш жуда хавфли ва нотўғридир. Ҳозирги кунда депрессияни даволашда ишлатиладиган кўплаб дори воситалари мавжуд. Бироқ булар асаб тизимига таъсир қилгани боис ўзингизча даволанманг. Энг яхшиси шифокорга муржаат қилинг. Мен эса сизга тушкунлик ҳолатида ижобий фикрлашни маслаҳат бераман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top