Narrator 1 “Одамлар Мен туфайли сизларни ҳақоратлаб қувғин қилганларида, сизлар ҳақингизда ёлғон гапириб туҳмат қилганларида, бахтлисизлар! Севининглар, хурсанд бўлинглар. Сизларни осмонда буюк мукофот кутмоқда. Ахир сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам худди шундай қувғин бўлганлар.” Ассалому алайкум. Худонинг фарзанди У билан бирга ҳаёт кечириш ва унинг неъматларидан, иноятидан баҳраманд бўлиш қанчалик тотли эканини жуда яхши тушунади. Албатта Худованд бизнинг паноҳимиз, суянадиган қоямиз, бироқ Худо билан бирга ҳаёт кечирган ҳар бир Худонинг фарзанди бу дунёга тегишли эмаслигини яхши тушунади. Улар бу дунёнинг қонун-қоидасига кўра яшай олмаслигини яхши билади. У Худони севгани учун унинг амрларига амал қилиб яшашни истайди. Айнан шунинг учун ҳам бу дунёда яшаш улар учун машаққатли кечади. Шундай дамлар бўладики, Худованд илтижоларимизни эшитмаётгандек туюлади.
Narrator 2 Худо сукут сақлайди. Нега у бизни эшитмаяптими? У нега азобларимизга бефарқ? У нега бизга бундай азобларни раво кўргани тушунмаймиз. Аммо шунга қарамай, Худованд садоқатли ва меҳрибон. Бунга бир мисолни келтиришимиз мумкин. Хитойнинг Шинжон провинциясида бир масиҳий оиланинг ҳаётида шундай воқеа содир бўлган. “Олимжон”, дейди бир биродаримиз, “жуда серғайрат имонли. У имонга келиши билан юрагидаги олови алангалади. Хушхабарни у биринчи оиласи билан бўлишди. Оиласи учун тинмай қилган ибодати ижобат бўлиб, бутун оиласи нажот топди. Шундан сўнг, ҳеч иккиланиб ўтирмай, оиласи ва яқинлари билан бирга кичик бир Худонинг жамоатини очди. Бу жамоатда Худонинг каломи ва иродаси гуркираб бораётган эди. Бироқ Хитой ҳукумати уларни тўхтатишга ҳаракат қилди.
Narrator 1 Олимжонни ва у билан елкама елка туриб хизмат қилаётган бир неча имонли биродарни 2007 йил кузида хибсга олиб, 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу воқеа жамоатдагиларни яна ҳам илҳомлантириб, жамоат аъзолари бир гуруҳ ташкил қилди. Бу гурух хибсдаги биродарлар учун тинимсиз ибодат қиладиган ва улар озод бўлгунга қадар уларнинг ишини давом эттирадиган бўлди. Аммо бу йигитнинг оиласига нима бўлди дейсизми? У оиланинг ягона боқувчиси бўлгани учун даромадига ёрдам бўлсин деб, қамоққа олинмасидан бир неча йил олдин шаҳар ташқарисидан ер олиб, ўша ерни боғ қилган эди. Уни ҳибсга олишганида боғ ҳосилга энди кирган, унга қарайдиган ва ҳосилни йиғиб терадиган одам керак эди. Олимжоннинг аёли ёш болаларидан ортиб бу ишни қилолмасди. Шунинг учун бу ерни ижарага топширишди. Ижарага кўра, боғдан тушган фойданинг 40 фоизи Олимжоннинг оиласига, 60 фоизи ижарачига тегишли эди.
Илк йиллариданоқ Худованд боғга барака берди.
Narrator 2 Ижарачи тўлаётган маблағ Олимжоннинг оиласини таъминлашга бемалол етади. Олимжон эса Худонинг иродасига кўра қамоқда азоб чекмоқда. Кўриб келган биродарларнинг айтишларича, у ўша ерда ҳам тинч ўтирмаётган эмиш. У имкон топилди дегунча махбусларга хушҳабар айтаркан. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Худованд ҳаётимизга бундай қийинчиликларни нима сабаб билан қўйишини тушунмаймиз, аммо у шу қийинчиликлар ичида ҳам биз билан бирга бўлади. Бизни ташлаб қўймайди. Ҳозиргина тинглаганингиздек, Худованд Олимжоннинг оиласига барака берди. У оиласида ягона таъминловчи эди, Худо эса бу ишни зиммасига олиб, уларнинг оиласига баърака бериб келяпти. Яратувчимиз ҳеч бир ишни сабабсиз қилмайди. Каломда ёзилганидек: “Худонинг иродаси бўлмаса, бир тола сочингиз ҳам тўкилмайди.”