Narrator1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун бир ёш биродарнинг хатоси ва Худованд бу ҳатонинг оқибатидан қандай қутқаргани ҳақидаги гувоҳликни сиз билан бўлишмоқчимиз. Бундай ҳолатлар ёшлар орасида тез-тез учраб туради. “Мен ёшлар гуруҳида ҳамду-санони бошқараман”. Бир куни ўтириб гитарамни созлаётган вақтимда, дўстим келиб бир неча кун олдин тушган расмларимизни кўрсатиб қолди. Бир нечтасини кўрсатгач, улардан бирини менга ташлаб кетди. Уйга келиб, расмни яна томоша қилдим. Гавдам менга беўхшов ва семиз кўринди. “Расмга жуда хунук тушибман”, деб ўйладим ичимда ва бироз озсам жуда ҳам келишган ва чиройли йигитга айланаман, дедим. Шу билан камроқ ейишга қарор қилдим. Ҳар сафар овқатланаётганимда имкон қадар камроқ ейишга ҳаракат қилдим. Бир неча кундан кейин ўзимни енгил ва серҳаракат ҳис қилдим. Бир ойдан сўнг вазнимни ўлчадим. Уч килога озибман.
Narrator 2Бу мени руҳлантирди. “Уч кило ёмон эмас, аммо мана бу ёғларни йўқотиш учун яна озгина кўпроқ ҳаракат қилишимга тўғри келади”, деб ўйладим. Шундан кейин камроқ ва камроқ овқатланишни ўз-ўзимга эслата бошладим. Бир куни ота-онам билан овқатланаётганимизда, отам менга катта қовурилган товуқ бўлагини бироз салат билан тарелкамга қўйди-да, “Шуни емагунча дастурхондан турмайсан”, деди. Мен мажбур едим. Кейин эса уйга вазифаларимни қилишим кераклигини баҳона қилиб, хонамга кириб кетдим. Ошқозонимга тушган катта калориядан ваҳимага тушиб, қайт қилиб ташладим. Кунлар шу зайлда ўтаверди. Бир куни кўзгуга қарасам, қаршимда аввалги бақувват ва бироз тўлишган йигит эмас, озғин, кўзлари салқиган, қовурғалари саналиб турган бир йигит қараб турарди. “Яхшигина озибман”, деб ўйладим. Кейинги куни яна жамоатда ёшлар ҳамду-сано гуруҳини бошқариш ишига киришдим.
Narrator 1Ҳаммадан олдин бориб, мусиқа асбобларини текширишим керак эди. Ўз ишимга киришган эдим ҳамки, чўпонимиз келиб, “Жамшид, сен бугун ҳамду-санони бошқармайсан. Агар ўзингдаги муаммони ҳал қилмасанг, умуман бошқармаслигинг ҳам мумкин.”, деди. Бу мени жаҳлимни чиқарди: “Хўш, озишга ҳаракат қилаётган бўлсам, бунинг нимаси ёмон? Кимгадир ҳалақит беряпманми?” Жахл билан чиқиб кетаётган пайтимда дўстим мени тўхтатиб қолди. “Жамшид, бироз гаплашайлик!” Унинг отаси менинг устозим бўлгани ва мактаб давридан бери дўст бўлганимиз учун унга қулоқ солдим. Ўтирдик. “Мен қандай муаммоинг борлигини биламан. Фақат мен эмас, буни жамоатдагиларнинг кўпчилиги аллақачон сезган. Бу қилаётган ишинг яхши эмас. Сенга шикаст етказади.” “-Мен нима қиляпман? Фақат озгина вазн ташладим ҳолос. Бу билан кимгадир озор беряпманми?”
Narrator 2 “-Ота онаннга. Улар сенинг овқат емай кундан-кунга озиб кетаётганингни кўриб азобланишяпти. Бу касалликни биламан. Ўзим турмушга чиқмасдан олдин, сен каби вазн ташламоқчи бўлганман. Бу анорексия ва сен ўзимни назорат қиляпман деб ўйлайсан, аммо бу касаллик сени бошқаряпти. Сен кўп калория ейишдан қўрқадиган бўлиб қолгансан. Натижада эса аввалги Жамшиддан асар ҳам қолмаган. Билсанг аввалги кўринишингда қизларга кўпроқ ёқардинг. Бу касаллик борган сари суякларингни мўрт қилиб қўяди. Ундан ташқари жигаринг, ошқозонинг ва бошқа аъзоларинг ҳам ишдан чиқиб, охири ўлим билан тугайди.” Уни бошида эшитмоқчи эмасдим, аммо нимадир мени унинг олдида олиб қолди. Бу Худо эканини биламан. Худо мени ўзимнинг хатоимдан қутқарди. Уйга боргач, ота-онамдан узр сўрадим. Улар менга аста-секин яна аввалги овқатланиш тартибимга қайтишимга ва аввалгидек алп-келбат йигит бўлишимга ёрдам беришди. Худованд менга ўзимдан ҳам кўпроқ қайғуришини билиб олдим.