3:06

Биродар Йун

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги гувоҳлигимиз яна ўша Хитойлик биродар Йуннинг кундалигидан олинган. У қамоқда бўлган пайтида бўлган воқеалар ҳар бир имонлининг ҳаётига куч бериши аниқ. У бошдан кечирган воқеаларни тинглар экансиз, Худованд инсонга қанчалик кўп сабр-тоқат, қаноқат ва чидам беришини, уни ҳар қандай шароитда ҳам омон сақлай олишига гувоҳ бўласиз. У қамоқхонада бўлган кезларида биродар Йунни қандай учратгани ва улар орасидаги муносабат ҳақида шундай дейди: «Менинг яхши ва астойдил ишлаётганимни кўрган нозир мени осонроқ, сабзавот даласига ишга жўнатди. Мен тез-тез бошқа маҳбуслар ва соқчилар учун оилаларига хат ёзиб берардим. Чунки маҳбуслар ва соқчилар орасида ҳам хат ёзишни билмайдиганлар бор эди.

Narrator 2 Бир куни бир соқчи ёнимга келиб, мен борадиган далада яна бир ўзимга ўхшаш маҳбус борлигини айтиб қолди. У билан танишиш учун олдига бордим. У биродар Йун эди. Мен уни биринчи марта учратганимда, у аллақачон менинг масиҳий эканимни билар экан. Лекин Католик бўлмаганим учун менга совуқ муносабатда бўлди. У биринчи сафар ҳатто мен билан сўрашмади ҳам. Мен ҳар куни ўша киши учун ибодат қилиб, унга ғамхўрлик қила бошладим. Чунку у анча кексайиб қолган, ёши 70 ларда эди. Бир куни тушликда ўз сутимдан ва нонимдан озгинасини унга бердим. Кейинчалик Католик бўлмасам ҳам, ҳақиқий имонли эканимни билиб олди. Аста-секин унинг менга бўлган муносабати ўзгарди. У бошқа маҳбусларга хушҳабар айтиб, ўзини ташвишга қўйишни истамасди. Шунинг учун ҳам у биродарларига Муқаддас Калом олиб келмасликларини тайинлаган.

Narrator 1 Шунинг учун ҳам у бир неча йиллардан бери Муқаддас Каломсиз яшаб келарди. Менинг оилам эса мени бир неча марта кўришга келган ва ўшандай пайтларда овқат ичига Муқаддас Каломдан парчаларни яшириб олиб келишарди. Бир сафар хотиним атайлаб мен учун нон пишириб, ичига Муқаддас Каломдан кўчирилган бир нечта вароқни солиб келибди. Мен вақт ва илож топиб у билан менга келтирилган каломларни бўлишдим. Ўшандан сўнг бизнинг муносабатларимиз яхшиланди. У жуда билимли ва Иброний, Инглиз ва қадимий Хитой тилини биладиган киши эди. У қамоқхонадан чиққач, менинг уйимдагиларни кўришга борибди. Биродарларимиз эса унинг жамоати учун бир нечта Муқаддас Калом беришибди.

Narrator 2 Мана шундай қилиб, Худованд бизни яқинлаштирди. Шу ондан бошлаб, Католиклар ҳам бошқа масиҳийлар уларнинг мазҳабида бўлмаса ҳам, чин дилдан Худога итоат қилишларини билиб олдилар. Мен эса бошқалар билан муносабат ўрнатишни ўрганибгина қолмай, қанчадир муддат биродарим билан бирга бўлишга, суҳбатлардан роҳатланишга эга бўлдим. Бу мен учун Худованд берган руҳий барака ва қувват эди. Менинг қамоқдаги ҳаётим яна давом этди. Худованд менинг олдимга яна қандай учрашувлар-у, синовларни қўяр экан, дея ибодат қилиб уйқуга кетдим. Кейинги тонг, бугунгисидан ҳам марҳаматлироқ бўлишини ҳис қилардим.» Азиз тингловчи сиз билан бир замонда яшаб, Худованд билан муносабатларида топган қимматбаҳо гувоҳликларидан тинглашни ёки боҳабар бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бажонудил ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top