Ассалому алайкум ҳурматли азиз биродарларимиз. Азизлар, яна сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Азизлар, Қобил туғилганида, ҳеч ким унга алдашни, фақат ўзи ҳақида ўйлашни ёки ота-онасига итоатсизлик қилишни ўргатмаган.
Ҳаммамизда бўлганидек, унда ҳам булар табиий пайдо бўлган. Бу аҳвол бизга оддий кўринса ҳам бу жуда жиддий аҳвол. Биласизми, Одам Ато комил қилиб яратилган эди. Унда гуноҳга табиий мойиллик йўқ эди.
У эркин эди, ундан кейин ҳеч ким ҳали удек эркин бўлмаган. Одам Атонинг биринчи гуноҳи ҳамма нарсани ўзгартирди. У гуноҳ қилганидан сўнг, унинг табиати гуноҳга мойил бўлди.
Унинг табиати гуноҳ ҳақида ўйлайдиган ва гуноҳ қилиш ҳақида фикрлайдиган бўлиб қолди. Унинг фарзандлари қандай туғилишади энди – гуноҳ қилишидан олдинги комиллиги биланми ёки гуноҳ қилганидан сўнги нопок табиати биланми?
Қобил шу саволга жавоб беради. Одам Атонинг болалари бугунгача ҳам гуноҳкор бўлиб дунёга келишади. Биз у ёки бу йўлни танлаш учун эркин ва гуноҳга бефарқ бўлиб туғилмаймиз.
Биз бегуноҳ бўлиб туғилмаймиз ва бизнинг васвасага тушишиб гуноҳ қилишимиз фақат дунёнинг таъсирига боғлиқ эмас. Албатта дунё бизни васвасага солади, лекин биз гуноҳкор бўлиб туғиламиз ва гуноҳ бизнинг юрагимиздан чиқади.
Павлуснинг Римликларга ёзган мактубининг 5 бобида бизнинг Одам Ато билан алоқамиз борлигини тушинтиришига қараймиз: Одам Ато бутун одамзод учун жавобгар бўлган.
У гуноҳ қилган ва бизлар унинг фарзандлари ҳам унинг гуноҳкор белгиси билан туғиламиз. Буларнинг бари сизга ёқмаётган бўлса керак-а, сизга балким буларнинг даҳли йўқдир, балким сиз табиатан мустақилдирсиз. Шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади, Муқаддас Калом сизнинг буларга даҳлингиз борлигини айтади.
Мен ҳам шу ҳақда биринчи бор эшитганимда менга бу ҳабар ёқмаган, лекин Муқаддас Калом менинг табиатимни тўғри таърифлаётганини мен рад қилолмадим. Бизлар: “Бу адолатдан эмас. Нега энди Одам Ато гуноҳкор бўлса биз ҳам гуноҳкор бўлиб туғилар эканмиз?” – деб эътироз билдиришимиз мумкин.
Биз Павлуснинг Римликларга битган мактубининг 11 боб 33 – 34 оятларини ўқиб кўрайлик, Павлус Худонинг ҳикмату билими ва ҳукми чуқур дейди ва ҳеч кимнинг ақли Худонинг ҳикмати ва билимига тенг келмайди, шунинг учун Худога маслаҳатчилик қилишнинг кераги йўқ дейди.
Яна шуни билиб қўйишимиз керакки, агар Худо бизнинг инсоний адолатимиз маслаҳатига кўра иш тутганда эди, У Одам Ато ва Момо Ҳавони гуноҳлари учун ўлдириши лозим бўларди ва оқибатда бугун бизлар бўлмасдик. Азизлар, шунинг билан мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.