3:47

Болаларнинг ўсишида ёрдамлашиш 24

MP3

Ассалому алайкум азиз радио мухлислари! Бугунги эшиттиришимизни биз болаларнинг руҳий ўсишига бағишлаймиз. Руҳий ўсишнинг босқичларини эса биз Муқаддас Китобда баён этилган буюк пайғамбарларидан бири бўлмиш Шомуилнинг ҳаётида кўзатишимиз мумкин. Бу босқичлар болалаларимизнинг тарбиясида уларнинг туғилишидан бошлаб то руҳий вояга етишларигача намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин. Энг аввало эса биз Ханна, каби фарзандларимизни Худонинг қўлларига топширишимиз керак. Болани Худонинг қўлларига топшириб, уни ёлғиз қолдирманг. У учун ғамҳўрлик қилинг.

Қорнингизда бола борлигини билишдан бошлаб то уч ёшгача у учун доимо ибодат қилинг, токи у Худо уни севишини ва ғамҳўрлик қилишини тушунсин ва буни оддий ҳақиқатлар билан таништиринг. Иккинчи босқичда эса 4 ёшдан то 6 ёшгача бўлган болаларга биз Худонинг амрларини ва Худога бағишлашни ўргатишимиз керак. Бу босқичда бола билиши керак бўлган энг муҳим нарса бу – Худованд ва ибодат ҳаётимизда қандай ўрин эгаллашини, ҳамда ибодатнинг мақсадини билиб олишдадир. Айнан шу ёшда Ханна ўз ўғли Шамуилни маъбадга олиб бориб, деди: Уни Эгамга бағишладим, умр бўйи Унга аталган бўлсин” Учинчи босқичда, яъни 7 ёшдан то 9 ёшгача болалар Худованд уларни севишини ва улар учун ғамҳўрлик қилишини кўришлари керак.

Айнан шу босқичда сизлар болаларга Худовандга умид боғлашни ўргатишингиз керак ва айнан энди улар Худованд ибодатларингизга қандай жавоб бериши ҳақида ҳикояларни эшитишлари керак. Бу босқичда бола мустақил равишда ибодат қилади, бироқ сизнинг ёрдамингиз билан албатта. Шомуилнинг болалиги ҳақида ўқисак, шундай сўзларни топамиз: ёш Шомуил эса Эгамизнинг ҳузурида ўсиб-улғайди”.

Тўртинчи босқичда, таҳминан 10-11 ёшдаги болаларимиз руҳий ўсишлари учун ибодат қилишлари керак. Шу босқичда болага унинг ўсишини кўришига ёрдам беринг. Ҳеч қачон уни танқид қилиб, бундай айтманг: Храктеринг ўзгариши учун ибодат қилсанг яхши бўлади, деб. Уни руҳлантиринг, у имонда ўсаётгани учун мақтанг.

Шоҳлар китобининг 2 бобида биз Элахнинг ўғиллари ҳақида ўқиймиз. Улар ўз оталарига қулоқ солмасдан, Худога қарши кўп ёмон ишлар қилиб юрдилар. Шомуил ҳақида эса биз яхши гувоҳликни ўқиймиз: “ёш Шомуил эса улғайиб, Эгамизнинг ва ҳалқнинг олқишига сазовор бўлаётган эди”.Кейинги парчаларида биз Шомуилнинг Худованд билан гаплашиши, Унга бўйсуниши ҳақида, Худованд уни бошқариши ҳақида ўқиймиз. Ва Шомуилнинг болалиги шу сўзлар билан тугаб бизни олтинчи босқичга олиб келади: “Шомуил улғаяверди, Эгамиз доимо у билан бирга бўлди. …Исроил ҳалқи Шомуил ҳақиқатдан ҳам Эгамизнинг пайғамбари эканлигини билди”. Хурматли тингловчи фарзандларимизни Худованд учун бағишлаш деганда. Худованднинг амирлари бўйича тарбиялашни тушунмоғимиз лозим. Инсон ким бўлишидан қаъттий назар Худованд уни ўзгартиришга қодир. Шу жумладан болаларни хам. Хурматли тингловчилар келинг шу ерда сухбатимизни якунлаб сизлар билан келгуси эшттиришларимизгача хайирлашиб қолайлик. Хайр соғ омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top