2:56

Болаларнинг ўсишига ёрдам 356

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли азиз биродарларимиз. Азизлар, яна сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Келинг азиз биродарлар, болалар ҳақидаги мавзумизни давом эттирамиз.

Азизлар, Сулаймон Худонинг олдида оғир гуноҳ қилган. Сулаймоннинг гуноҳи туфайли унинг шоҳлиги бузилиб кетади, лекин Сулаймон Довуднинг ўғли бўлгани учун Худо бу ишни Сулаймоннинг ҳаётлигида қилмайди.

Довуднинг қазо қилганига кўп вақт бўлган бўлса ҳам, Худо Дувуд туфайли Сулаймонга алоҳида ғамҳўрлик қилади. Бундай бўлишига яна бошқа сабаб ҳам бор. Биз Худонинг Исроил халқига оталарнинг гуноҳи учун фарзандлар жазоланишини айтганини кўз ёш билан ўқиймиз:

“…зеро Мен Худовандман, Сенинг Худоинг, рашқ қилувчи Худо, Мендан нафратланган оталарнинг гуноҳи учун фарзандларини учинчи ва тўртинчи авлодигача жазоловчиман. ” Чиқиш китобининг 20 боби 5 ояти.

“…жазосиз қолдирмайдиган, фарзандларни оталарининг гуноҳи учун жазоловчи, фарзандларнинг фарзандларини ҳам учинчи ва тўртинчи авлодигача жазоловчи Худоман. ” Чиқиш китобининг 34 боби 7 ояти.

Азиз биродарлар, фарзандларимиз келажакда Худованднинг марҳамати остида яшашини истасак, уларга Худованд кўрсатган йўлдан юришларини таклиф қилишимиз керак.

Биз Худонинг Довуд туфайли Сулаймонга иноят қилганини кўрдик. Раҳабаъм Сулаймоннинг ўғли эди ва у шоҳ эди. Раҳабаъмнинг шоҳлигини фуқаролар жанги бузиб ташлади: у отаси туфайли Худонинг жазосига мубтало бўлди.

Ёдингиздами, Сулаймоннинг гуноҳ қилгани учун Худо Сулаймоннинг шоҳлигини ўғли шоҳ бўлганида бузаман деганди? Эй ота-оналар, агар бизнинг гуноҳларимиз бизнинг фарзандларимизга жиддий таъсир қилишини биз ниҳоят тушунганимизда ўзимизни тўғри тутган бўлмасмидик?

Бироқ, биз бу мавзуни бундай ачинарли холда тугатмаслигимиз керак, чунки буюк марҳамат ҳам бор. Ўз ҳаётини яшаб тугатаётган Иброҳим Худо унинг авлодларини марҳаматлашини билган ва шу нарса унга катта далда бўлган.

Худо Иброҳимининг фарзандлари ҳақида алоҳида ғамхўрлик қилишини Иброҳим билган. Исроил ўғилларига Худонинг ғамхўрлик қилиши ҳақида Довуд Забурда шундай дейди: “Лек Худованднинг инояти абадийдир, Илалабад Ундан қўрқанларга ёрдир,Уларнинг ўғилларига ҳам садоқати ёрдир, Худованд буюрган аҳдга вафо қилган, Амрларини эслаб бажарган барчага ҳам Унинг садоқати ёрдир.” Забур китобининг 102 саноси 17 ва 18 оятлари.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз хам ўз поёнига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top