3:02

Болаларнинг ўсишига ёрдам 357

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли азиз биродарларимиз. Азизлар, яна сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Оталарнинг иймони туфайли фарзандларнинг марҳаматланишини Янги Аҳд ҳам такидлайди.

Биз Янги Аҳдга қараганимизда шунақа парчаларни кўп учратишимиз мумкин. Масалан, қуйидаги парчаларни: Матто китобининг 9 боби 18 ояти. Яхудий жамоабошининг қизи ўлаётган бўлади. У Исодан қизини қутқаришни сўрайди. Исо ўлган қизни тирилтиради. Нега уни тирилтиради? Қиз иймонли бўлгани учунми? Йўқ, отасининг иймони туфайли қиз тирик қолади.

Матто 17 боб 14 ва 18 оятлари. Ота Исодан ўғлининг тутқаноқ касалини шифолашни сўрайди. Бола шифоланади.

Луқо китобининг 7 боби 11 оятидан 17 оятигача жойлари. Бева аёл ўзининг ягона ўғлининг мурдасини кўмишга олиб кетаётган бўлади. Исо бу ғамгин аёлни кўриб унга раҳми келади.

У аёл Исодан ҳеч нарса сўрамаган бўлса ҳам Исонинг ўзи унга ёрдам беради. Исо йигитни тирилтириб онасига қайтаради. Исо нега бу йигитни тирилтирди? Бу йигитнинг онасига раҳми келиб уни тирилтирди. Юҳанно мактубининг 4 боби 46 оятидан то 54 оятигача жойлар.

Кафарнаҳумлик амалдорнинг ўғли оғир касал бўлади. Унинг касаллиги шифоланмас даражада эди. Бундан тушкунликка тушган ота Исодан ўғлини шифолашни сўрайди. Исо унинг уйига бормасдан ҳам унинг ўғлини шифолайди.

Исо болани отаси туфайли шифолайди. Ушбу парчаларнинг ҳаммасида фарзанд ота- онаси туфайли шифоланган. Бизни доим хурсанд қиладиган бир ҳикоя бор. Бу Ерихолик солиқчи Заккай ҳақида. Исо шаҳарга келганида Исони оломон ўраб олади, шунда Заккайнинг бўйи паст бўлгани учун Исони кўролмайди ва Исони кўриш учун дарахтга чиқиб олади.

Шунда Исо Заккайни кўриб унга дараҳтдан тушишини, бугун У унинг уйига боришини айтади. Азалий режани бажо келтириб Исо: “Бугун бу уйга ножот келди,” – дейди.

Нега Исо бугун Заккайга ножот келди демади? Чунки Заккай, оиланинг бошлиғи бўлиб иймонга келгани учун, Исо бутун оила ҳақида гапирганди. Бошқача айтганда, оиланинг бошлиғи Худонинг фарзанди бўлди ва шунинг учун Худо бутун оилани марҳаматлашни ваъда қилди.

Муқаддас Руҳни қабул қилишган пайтда Бутрус одамларни тавба қилишга, гуноҳлари кечирилиши учун сувга чўмишга даъват қилаётиб, деганди: “Чунки бизнинг Раббимиз – Худованд бу ваъдани сизлар билан фарзандларингиз ва шунингдек, ҳамон узоқлардан чорламоқчи бўлган ҳамма одамзод учун берган.” Ҳаворийлар мактуби 2 боби 39 ояти. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top