3:28

Болаларнинг ўсишига ёрдам 286

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдорман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, биз масиҳий ота-оналар ўз фарзандларимизни ўзига ишонувчи қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳар бир бола ўзининг келажагини ўзи олдиндан тассавур қила билиши лозим. Улар мактабда ва ҳаётлари давомида дуч келадиган муаммоларни ўзлари ҳал қилишга ўрганишлари керак.

Албатта биз катталар бундай пайтларда четда қараб турмаслигимиз керак.

Болаларга тўғри йўл кўрсатиш ва муаммолардан чиқиш йўлини кўрсатиб уларга ёрдам бериш биз катталарнинг вазифамиздир. Болаларни ўзлари қарор қилишга ўргатишнинг энг осон йўлларидан бири, бу уларни мақтаб туриш керак. Балки қайсидир ишни бажариш улар учун бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Шундай пайтларда, ота-она уларга бироз маслаҳат бериб, олдинга қараб юришга ундаши керак. Азиз биродарлар, мен ҳаётдан бир мисол келтириб ўтишни хоҳлар эдим. Кўпинча биз катталар шундай бир жиддий хатоликка йўл қўямиз.

Айтайлик фарзандимиз мактабни битириб қайсидир ўқишга кириб ўқимоқчи. Шу пайтда бизнинг хоҳишимиз эмас, албатта уларнинг истаги амалга ошишига имкон бериш лозим. Бола қайсидир обрули ўқишга кириб ўқишни яримида ташлаб кетишдан кўра, ёки умуман ўқишни ёқтирмай биз катталарни хафа қилмаслик учун ўқиганидан кўра, бирон-бир ўзлари ёқтирган ўқишга кириб, ўқиши ёки яхши касб эгаси бўлиш минг бора авзалроқ деб биламан. Азизлар, шунинг учун бола ёшлигидан мустақил бўлиши ва ўзининг муаммосини ўзи ҳал қилишга ўрганиши керак. Азизлар, балки менинг айтаётганларим кимларгадир унчалик ёқмас.

Масалан, Европпа ёки бошқа чет мамлакатдаги болаларга эътибор берсак, улар кўп нарсани ўзлари ҳал қила олади. Уларда ўзига яраша мустақил фикрлари бор. Бизнинг болаларга эътибор қаратадиган бўлсак, шу нарсани кам учратамиз.Чунки сабабчи биз ота-оналардир. Баъзи пайтларда мактабда яхши баҳо олишлари учун ўзимиз уларнинг ўрнига уй вазифаларини бажариб берамиз. Болани ёшлигидан нимагадир ўргатиш жуда муҳим. Масалан, бозорга бориб нон ёки кўкатлар сотиб олиш унчалик қийин иш эмас. Агарда шу ишда ҳам хатоликка йўл қўйса, майли урушманг.

Айтайлик дўкондан кечаги эски нонни олиб келса, майли ҳечқиси йўқ, истеъмол қилса бўлади. Фақатгина вақти келганда нонушта пайтида айтиб қўйинг, агар озгина ҳаракат қилиб бошқа дўконга борганингда янги нон сотиб олган бўлардинг, майли буниси ҳам чакки эмас. Кейинги сафар янгисини олишга ҳаракат қил, деб айтиш ёдингиздан чиқмасин. Ёдингизда бўлсин азизлар, ота-онанинг асосий қуроли бу болани мақтаб туришдан иборат. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги манзилимиз: www.najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр омон бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top