2:46

Хушхабар тарихи 04

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз дўстларимиз билан яна учрашиш имкони учун Отамиз Худога шукроналар айтамиз. Азиз дўстлар, поплар баъзан ўз лавозимни эгаллаб, очиқдан-очиқ ахлоқсиз ва ғайриқонуний ишларни қилардилар.

Ўн тўрт ва ўн бешинчи асрларда икки баъзан уч попни сайлашга олиб келган буюк схема попларнинг фазилатларини ҳам, черков раҳбарларининг руҳий аҳволини ҳам умуман ўзгартира олмади.

Аммо, агар хушхабарчилик ҳаракати ҳақида ўйлаш учун, масиҳийликнинг сиёсий туси бошқа муаммолар билан банд бўлган бўлса, унда академик урф-одатлар ҳам хушхабар тарғиботидан узоқ бўлган.

Ўрта асрларда назарий фалсафага мўлжалланган ақидапарастлик каби танилган таълимот, жамоат арбобларининг энг доноси бўлди. Маълумот ўз олдига амалий мақсадларни қўйишни тўхтатди ва яраштириш муаммоларининг ақидаларини фаҳм фаросат билан тўплади.

Филип Шафф қўрқмасдан ишонч билан шундай деб ёзади: “Бу банд фикрлар буюк материя ҳақида ўйлади, баҳсли масалалар топардилар ва уларга жавоб берардилар, уларнинг эгилмас характерларини кўрсатиш учун бутун қабул қилинган ақидаларни танқидчилар оловдан ўтказарди.

Булар илоҳиёт рицарлари эдилар. Фалсафа уларнинг хизматкори, шева эса – уларнинг қиличи ва камони эди”. Жамоатнинг тозаланиш давридан яхши вақтлар бошланди. Попчиликни ислоҳот қилишга бир неча ҳаракат қабул қилинди, у баъзи жойларда кўп, баъзиларида эса кам муваффақият қозонди.

Роҳибаликни ислоҳот қилиш аҳамиятли бўлди, бунинг натижаси хушхабарчиликнинг боришини фаол ҳаракатга олиб келди. 910 йили марказий Францияда Клюн аббатчилигида бошланган Клюн ислоҳоти, роҳибачиликда асосий руҳий янгиланиш бўлиб ҳисобланди.

Бу ислоҳот орқали Бернард Клервоскийнинг руҳланган хизмати вужудга келди. Цистер-циан-чиларнинг келиб чиқиши Европада хушхабарчилик фаоллигини кучайтирди.

Лекин Рим католик жамиятининг яхши ривожланишига, ўрта асрларнинг охирларидаги жамоатларда хушхабарчилик ҳаракатига аҳамиятли таъсир кўрсатган, ваъз айтаётган роҳибларнинг ишлари орқали эришилди.

Францисканчилар ва Доминиканлар кейинроқ иезуитлар бутун дунёда ва Европада монастирлар ва черковлар ўрнатдилар. Кўпчилик масиҳийларга бу ислоҳотлар етарлича теран бўлиб кўринмади.

Шунинг учун ўрта асрларда Масиҳ Танасининг покланишига қаратилган ҳар хил ҳаракатлар пайдо бўлди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, келгуси мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top