3:12

Руҳий тушкунлик ёки депрессия

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Руҳий тушкунликка афсус кўпчилигимиз дуч келамиз, кўпинча уни депрессия деб ҳам атайммиз. У нима ва қандай пайдо бўлишини билиш учун бир мисол билан танишиб чиқсак. 30 ёшли аёлнинг 2 йилдан бери боши оғриб келар эди. Шунингдек, у ухлашга қийналар, турмоқчи бўлган вақтидан анча барвақт уйғониб қайта ухлай олмас эди. У ўзини жуда толиққан ҳис қилар ва иштаҳаси паст эди.

Бир йил давомида бу аёл анча озиб кетди. У анча ғамгин ва йиғлоқи бўлиб қолган, ҳаётдан ҳам ҳафсаласи пир бўлган эди. У шифокорга мурожаат қилди, шифокор синчиклаб текширишлардан сўнг депрессия, яъни руҳий тушкунлик ҳолати борлигини аниқлади ва унга депрессияга қарши дори берди. Шифокор аёлга ушбу дори унинг асаб системаси нормаллашишига ёрдам беришини тушунтирди. Дорини 2 ҳафта ичгандан сўнг аёл одатдагича ухлайдиган бўлиб қолди, овқатланиши ҳам яхшилана бошлади. У 2 йил давомида биринчи марта ўзини бош оғриқсиз яхши сезди. У дорини 6 ой давомида ичиб юрди ва шундан сўнг унга муҳтожлик сезмади.

Кўп тиббиёт ходимлари касални кўриши билан уни безовта қилаётган нарса бош оғриқлари эмас, балки депрессия эканлигини билмасликлари мумкин. Кўп одамлар ўзлари билмаган ҳолда тушкунликка, депрессияга ёки оғир руҳий кайфиятга тушган бўлишлари мумкин! Ким оғир руҳий ҳолатга тушиб қолиши мумкин? ҲАММА. Депрессия бир қадар одатдаги ҳодиса бўлиб, болалар, катталар ва қарияларда ҳам учрайверади. Тахминан эркак ларнинг 3% фоизи ва аёлларнинг 7% фоизи доимий оғир руҳий кайфиятда бўлишади. Депрессия — барча ёшдагиларда учраса ҳам, у 18-44 ёшдагилар орасида кўпроқ кўрилади. Депрессия — бою камбағалда, ўқимишли ва илмсизда, ҳар қандай миллат вакилида бўлиши мумкин.

Ҳаёт муаммолари, айниқса, оилавий қийинчиликлар депрессиянинг оғирлашишига олиб келади. Агар оилада бирор кимса оғир руҳий кайфиятга тушган бўлса, оила аъзолари учун депрессия хавфи ортади. Сурункали касалликка чалинганлар депрессияга тушишга мойилроқ бўладилар. Диагноз кўпинча танага алоқадор, яъни саломатлик белгиларига асосан қўйилади. Бу кўпинча 3 ҳафтадан ортиқ сурункасига давом этаётган оғриқлар билан ифодаланади. Бош оғриғи, бел оғриғи ва қорин оғриғи каби оғриқлар кўпроқ учрайди. Касаллик даврида яхши дам олинган кечадан сўнг ҳам ўзини толиққандек ҳис қилиши, хоҳлаган вақтдан олдинроқ уйғониши, одатдагига нисбатан кўпроқ ухлаши, ўзини фойдасиз ва ҳеч нарсани тўғри қила олмайдиган одамдек ёки ўзини айбдордек ҳис қилиши, асабийлашиши, кўнгил

бўш, инжиқ бўлиб қолиши, инжиқлик, иштаҳасининг йўқолиши, озиши, тез-тез ўлим ҳақида ўйлаши каби бошқа белгилар ҳам кузатилади. Шунингдек, депрессияланган одамлар фикрларини бир жойга тўплашга ва кучли эътибор талаб қиладиган ишда ишлашга қийналадилар ва кўпинча депрессия туфайли бошқалар

билан муносабатларда ўзларига муаммо орттириб оладилар.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top