Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бугун сизларга уйда пул топиш ғояларини, яъни идеяларини сизга таклиф этамиз. Кўпгина аёлларимиз уй бекаларидир, шунинг учун бугунги дастурни айнан севикли аёл-қизларимизга бағишлашни мақсад қилдик. Аёллар уйда утириб пул ишлаш мумкинми? Албатта мумкин. Демак кеттик
1. Қўл мехнати асосида тақинчоклар яратиш. 2. Керамик гул туваклар ясаш ва сотиш 3. Кўғирчоклар ва кизалокларга сумкачалар тўқиш ва тикиш 4. Кулупнай устириш
5. Косметика учун керакли махсулотлар яратиш. Масалан совун, маскалар ва шунга ўхшаш кўпгина нарсалар. 6. Носки, шарф шапкачалар тўқиб сотиш 7. Таом тайёрлаб сотиш, масалан чучвара вареники тугиб морозилкада саклаш. Нон, патир, ширинликлар пишириб сотиш. 8. Гултувакларда гул ўстириб сотиш.
Буларни урганиш кийин эмас. Озгина сармоя ва кунт керак булади холос.
Бу вариантларимиз энг осони эди. Бундан ташкари сиз болалар учун арзон курс очишингиз мумкин. Курсда нималарни ургатиш мумкин? Масалан, ракс ва енгил атлетика, пластилиндан уйинчоклар ясашни урганиш, қўғирчокчаларга кийим тикиш тўкишни ургатиш ва расм чизишни ургатиш. Яна бир идея сават ва кутиларни безатиб сотувга куйиш.
Гуллар орасига шоколад қўйиб безатиш, бу шоколадли гулдасталар харидоргир бўлиши аник. Бокал ва стаканларни безатиш. Уйда мураббо ва компот ёпиб сотувга куйиш. Бедана боқиш, тухумини сотувга қўйиш. Кичкина гиламчалар тикиш, катта гиламдан шаклли кесиб тайерлаш. Уйда косметик салон очиш, юз тозалаш ёки соч бўяш. Болалар бўткаларини тайёрлаш. Чиройли шаклдаги ёстиқлар тикиш.
Уйда компьютерда харф териш, кўлда ёзиш. Талабаларга ёрдам бериб ҳам пул топишингиз мумкин. Бундай идеяларни кўплаб келтириш мумкин. Мухими ўз мехнатингиз орқасидан халол мехнат билан пул топасиз ва бу оилангизга хам ёрдам бўлади. Мухими енгилманг ва факат олдинга интилинг.
Қўлингизда интернет бор, у ерда хар куни минглаб идеялар бериб борилади. Сиз бу ишни қилолмайман ёки қўлимдан келмайди деманг. Факат олдинга караб интилинг.
Бир икки ойда натижа сезилмаслиги мумкин, балким бир йил вақт кетар. Бу вақт орасида тажрибангиз ошиб бораверади, хам фарзанд тарбияси билан шуғулланасиз хам ўз маблағингизга эга бўласиз.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.