3:37

Кичик бизнесни кредитлаш принциплари 3 кисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Хисобли кредит — вексилни тижорат банкига сотиш йўли билан олинадиган кредит хисобли кредит дейилади. Вексилни сотиб олиш бахоси вексилда кўрсатилган, йиғиндидан фоизларни, комисион туловларининг айириб ташлаш йўли билан аникланади. Вексил банк номига махсус ёзув индоссаминт орқали утказилади шу билан вексил буйича мавжуд барча ҳуқуқлар банкка утади. Мазмунига кура бу кредит операциясидир.

Чунки тижорат банки вексилни эгасига вексилда кўрсатилган муддатга кредит беради. Ломбардли кредит — қимматбахо осон ва тез сотиш мумкин бўлган буюмларни гаровга олиб кредит беришдир. Ломбардли кредит қисқа муддатли, миқдори катий белгиланган ссуда хисобланади. Ломбардли кредит берилаётганда гаровга қуйилган мол-мулк тулик бахоланмайди. Ломбардли кредит муомала соҳасини қисқа муддатли кредитларлашда кенг қулланилади. Кўпинча овердрафт ёки мавсимий кредитлаш шаклида ишлатилади. Авалъ кредити — бунда банк мижозининг мажбуряти учун жавобгарликни уз зиммасига олади. Авалъ кредитини олган мижоз тўловни амалга ошира олмай колса банк кафолатдор шахс сифатида тўловни амалга оширади. Авалъ кредити узоқ ва қисқа муддатли бўлиши мумкин. Акцентли кредит — бу кредитни шундай шаклидирки бунда банк унга мижоз тамонидан қуйилган утказилувчан вексилни маълум шарт билан акцентайди.

Бу шартга биноан мижоз вексилни коплаш йиғиндисини вексилда кўрсатилган тўлов муддати тугагунга қадар банкка утказиши керак. Банк эса бу шарт асосида вексилни акцентласагина бу кредитни акцентли кредит дейиш мумкин. Рамбурсли кредит — деганда акредитивни акцентли кредит билан уйгунлашивуга айтилади. Экспортёр хужжатларни банкга топширган пайтда товарлар қиймати ўрнига пул эмас балки банк акцентини олади ва экспортер ушбу банк акцентини тўлов муддати келгунга қадар саклаб туриши мумкин ёки банка маълум дисконт билан топшириши мумкин. Банк акценти — импортер банки тамонидан улардан вексилни акцептланишига айтилади. Кредит гоят имтиёзли бўлади унинг фоизи бошқага қарз фоизидан кам бўлади, хатто фоизсиз ҳам бўлиши мумкин. Талабалар укиш ҳақини тўлашлари учун махсус қарз берилади. Бу қарз учун фоиз энг кўп бўлганда 8% белгиланади, қарз йилига 2500 доллар охирги курсда эса 5000 доллар миқдорида берилади. Бундай қарзни талаба укишини тугатиб пул топгач узади.

Истемолчи кредити аҳолини истемол эхтиёжларини қондиришга мулжалланган, у товар ва пул шаклида бўлиши мумкин, хусусан якка тартибда уй-жой куриш мақсадларига бериладиган узоқ муддатли кредитлар пул шаклидаги истемолчи кредитдир. Азизлар, ушбу маълумотлар сизнинг кичик бизнесингизда фойдали булади деган умиддаман. Бодрию мазкур кулланманинг электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтининг кутубхона булимига ташриф буюринг. У ерда сиз купгина кизикарли хикоялар билан танишиш имкониятига эгасиз. Тадбиркорлик фаолиятингиз унумли булсин. Хайир азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top