3:33

Руҳонийлар бурчи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Қадимда руҳонийларнинг асосий вазифаси Худо ҳақида халққа гапириш, Худо ҳақида ўргатиш ва Худо билан халқ ўртасида кўприк бўлиб туриш эди. Аммо Хўшея пайғамбар китобининг 4 бобида Худованд халқнинг гуноҳкорлигида пайғамбарларни айблайди. Уларни ўз вазифаларини яхши ва тўғри бажармаганликда айблаб, уларга ҳам жазо юборишни ваъда қилади. Келинг, Худо нега руҳонийлардан ғазабланганини эшитиб кўрамиз: “Биронтангиз халқни айбламанг! Уларга таъна қилманг! Менинг даъвоим сизларга қаршидир, Эй руҳонийлар! Сизлар кечаю кундуз қоқиласизлар, Ҳатто пайғамбарлар ҳам сизлар билан бирга қоқилади. Сизларни деб Мен халқингизни нобуд қиламан! Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар!” Шу оят нафақат оддий имонлиларга, балки ота-оналарга ҳам тегишлидир.

Narrator 2 Агар ота-она Худони билса-ю, аммо зиммасидаги Худо юклаган вазифани, яъни Худони фарзандларига таништириш ва Унинг амрларини ўргатиш вазифасини бажаришда сусткашлик қилса, Худованд уларни бу учун айблайди. Худованд имонли оилаларга фарзанд берар экан, уларнинг ҳар бири Яратувчисини билишини ва нажот топишини истайди. Аммо бу вазифани бажармаган ота-оналарнинг ҳолига вой. Худо уларни ҳам мана шундай айблайди: “Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман. Эй руҳонийлар, кўпайгани сари сизнинг сонингиз, Менга қарши кўпроқ гуноҳ қилдингиз. Энди улуғворлигингизни шармандаликка алмаштираман. … Мана, Мен халқимни ҳам, Сизни ҳам бирдай жазолайман.

Narrator 1 Ахир фарзандлар Худо ҳақидаги илк билимларни ота-онасидан ўрганади. Шундай экан, фарзанд ҳаётининг илк дамларида имонли Худони биладиган ота-оналарнинг жавобгарлиги катта. Ёки дейлик, жамоатдаги оддий бир имонлисиз. Сиз чўпон ёки етакчи бўлмаганингиз учун бу жавобгарликдан озод бўлолмайсиз. Чунки сиз ҳам бошқалар билан бирдай, Худонинг рухонийларисиз. Демак, атрофингиздагилар учун, яқинларингиз ва Худованд сизнинг олдингизга олиб келган ҳар бир одам учун жавобгарсиз. Худо ўшанда руҳонийларга қарата шундай дейди: “Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар!” Агар атрофимиздагилар Худони билмай ўлиб кетса, билмагани учун гуноҳ қилиб нoбуд бўлса, бу бизнинг айбимиз бўлади. Худо бу айбни бизга қўяди. Ахир бир неча марта Худо бизга улар билан Яратувчи ҳақида гаплашишга имкон бермадими?

Narrator 2 Нотаниш одамларни олдингизга юбормадими? Аммо шунда ҳам бу имкониятдан фойдаланиб қолмаган бўлсангиз, демак, огоҳ бўлишингиз керак. Бундай яшашда давом этиш мумкин эмас. Худони биласизми, буни бошқаларга ҳам билдириш сизнинг бурчингиз. “Эй руҳонийлар, эшитинг буни! Диққат қилгин, Исроил халқи! Қулоқ солгин, шоҳ хонадони! Сизнинг устингиздан ҳукм кетяпти. Мен ҳаммангизнинг адабингизни бераман.” Шу сўзлардан сўнг, халқ Худога соҳта тавба қилишни бошлади. Шунда Худованд уларга деди: “Сени нима қилай, эй Эфрайим?! Сени нима қилай, эй Яҳудо?! … Исроилни шифоламоқчи бўлиб турганимда, Унинг бузуқлиги ошкор бўлди,
Самариянинг жиноятлари очилди. … Уларни халос қилардим–у, Аммо Менга ёлғон гапиришди” “Эй Исроил, ўзингиз учун солиҳлик уруғини экинг, Чексиз севгини ўриб олинг. Ҳайдалмаган ерингизга ишлов беринг, Вақт келди! Менга интилинг! Шунда Мен олдингизга бораман.” Садоқатли ва беҳад меҳрибон Худойимизга ҳамдлар бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top