3:25

Юрагимиз синовда

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум биродар. Яқинда Муқаддас Каломни ўқиётиб, пир парчага кўзим тушди ва ўша парчада ёзилган одам ҳақида ўйлаб қолдим. У қандай одам бўлганки, хизматкори учун қайғурган? Шунчалик кўнгли юмшоқ ва меҳрибон юзбоши бўлиши мумкинми? Агар Луқо хушҳабарининг 7 боб 3 оятини ўқисангиз, ўша юзбошини ёқтириб қоласиз. Исо халққа бу сўзларини айтиб бўлгандан кейин, Кафарнаҳум шаҳрига кетди. У ерда бир юзбошининг жуда азиз хизматкори касал бўлиб, ўлим тўшагида ётган эди. Юзбоши Исо тўғрисида эшитиб қолди ва яҳудий оқсоқолларини Унинг олдига юбориб: “Келинг, хизматкоримга шифо беринг”, деб илтимос қилди.” Юқоридаги саволимизга, у юборган Яҳудий оқсоқоллари шундай деб жавоб беради: “Улар Исонинг ёнига келгач, қаттиқ ўтинч билан: — У Сизнинг ёрдамингизга муносибдир. У халқимизни яхши кўради, бизга ҳатто синагога ҳам қуриб берган, — дейишди.”

Narrator 2 Оқсоқолларнинг гапларига кўра, у ўз халқини яхши кўради, яҳудийлар учун синагога қуриб берган ва яна қандай одам бўлганини, Каломдаги парчани тинглаганингиздан сўнг гаплашамиз. Исо улар билан бирга кетди. У уйга яқинлашиб қолганда, юзбоши дўстлари орқали шундай хабар жўнатди: — Ҳазрат, овора бўлманг! Кулбамга оёқ босишингиз учун номуносибман. Мен ўзимни нолойиқ ҳисоблаганим учун Сизнинг олдингизга ўзим бормадим. Сиз буюрсангиз, бас, хизматкорим соғайиб кетади. Мен ўзим буйруққа тобе одамман, аммо менинг ҳам қўлим остида аскарлар бор. Бирисига “кет” десам, кетади, бошқасига “кел” десам, келади…. Исо бу сўзларни эшитгач, юзбошидан ҳайратланди. У ўгирилиб, орқасидан эргашиб келаётган оломонга деди:- Сизларга шуни айтай: Мен ҳаттоки Исроилда ҳам бундай кучли имонга эга бўлган одамни учратмадим. Борганлар юзбошининг уйига қайтиб келганларида, хизматкор соғайиб қолганини кўрдилар.

Narrator 1 Ҳар сафар шундай парчаларни ўқиганимда, бугун биз имонимиз етишмаслигидан нималардан қуруқ қоляпмиз экан, деб ўйлаб қоламан. Луқо хушҳабарида ёзилган яна бир парча менга жуда ёқади. Ҳар сафар шу парчани ўқиганимда кўзимга ёш келади. Балки Исо Масиҳ ҳам ўшанда онанинг ҳолатини ҳис қилиб унга ачиниб кўзига ёш келгандир!? Бу ҳикояни аслидагидек эшитганингиз маъқул: “Орадан кўп вақт ўтмай, Исо Наин деган шаҳарга борди…. Исо шаҳар даровозасига етиб қолганда, вафот этган бир одамни олиб чиқишаётганини кўриб қолди. Марҳум — бева аёлнинг ёлғиз ўғли экан. Аёл билан бирга шаҳардан бир талай оломон чиқиб келаётган эди. Раббимиз Исо бу аёлни кўргач, унга раҳми келиб: — Йиғлама! — деди. Кейин Исо яқинлашиб, тобутга қўлини теккизди. Тобутни кўтариб бораётганлар тўхтаб қолдилар. Исо ўликка: — Эй йигит, сенга айтаман: тур ўрнингдан! — деди. Ўшанда ўлик ростланиб ўтирди–да, гапира бошлади. …

Narrator 2 Ҳаммани ваҳима босди. Одамлар: “Орамизда буюк пайғамбар пайдо бўлди, Худо Ўз халқини қутқариш учун келди”, — деб Худога ҳамду сано айтардилар. Исо ҳақидаги бу хабар Яҳудияга ва бутун атрофга ёйилди.” Бу ўша пайтда Ио Масиҳ одамлар кўз ўнгида қилган катта мўъжиза эди. Бу ҳақида эшитмаган одам қолмаган бўлса керак. Худованд бу мўъжиза орқали одамлар юрагини синаётган эди. Кўплар учун бу ҳайратланарли мўъжизадан бошқа нарса бўлмаган бўлса, баъзи юраги Худога яқинлар учун нажотга эришиш йўлидаги бир туртки бўлди. Фарзийлар эса ҳар доимгидай юракларини тош қилиб туриб олдилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top