3:28

Абу Саҳл Исо Ибн Яҳё ал-Масиҳий

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадим тариҳни ўрганар экансиз, қадимда ҳам Ўрта Осиё тарихида сизга қалбан яқин инсонлар бўлганлигидан ҳайратланасиз. Аммо уларнинг орасида олимлар ва уламоларнинг, асарлари билан дунёга машхур бўлган масиҳийларнинг борлиги сизни икки баробар ҳайратга солади. Бугунги суҳбатимизни бундан минг йиллар муқаддам яшаб ўтган Абу Саҳл ибн Яҳё ал Масиҳийнинг ҳаётига разм ташлашга бағишладик. Бундан минг йил муқаддам, Хоразмнинг пойтахт шаҳри Гурганжда маърифатпарвар маъмунийлар сулоласига мансуб Хоразмшоҳ Али ибн Маъмун ва Маъмун ибн Маъмуннинг саъйи ҳаракати билан Шарқнинг йирик илмий маркази “Дорул ҳикма ва маъриф” ташкил қилинган эди. Фаннинг долзарб муаммолари билан шуғулланган бу илм даргоҳи шундан икки аср аввал Бағдодда фаолият кўрсатган “Байтул ҳикма” ҳамда Ўрта Осиё, хусусан Хоразмда шаклланган қадимиз илмий-маърифий фикрлар тараққиёт ривожига қўшган ҳиссаси беқиёсдир.

Narrator 2 Маъмун академияси олимлари ёзиб қолдирган Хоразм тарихи, динлари, тақвими, байрамлари, урф-одатлари, ёзуви, миллий қадриятлари ҳақида қимматли маълумотлар бизгача етиб келган. Бу маъмун академиясидаги олимлар орасида Абу Саҳл Исо ибн Яҳё ал Масиҳий ал Журжоний (970-1011) астрономия, математика, фалсафа, руҳшунослик, табобат ва бошқа табиий фанлар билан ҳам шуғулланган, лекин фан тарихида у кўпроқ табиб сифатида машҳурдир. Масиҳий Ибн Синонинг яқин дўсти бўлиши билан бирга тиб соҳасида унга устозлик қилган. Ибн Сино Масиҳйига бағишлаб асарлар ҳам ёзган. Ҳаёти ва илмий ижоди давомида кўплаб шогирдлар ҳам тайёрлаган. Масиҳийнинг “Умумий тиббиёт китоби”, “Руҳ ҳақида китоб”, “Тиббиётга доир юз масала” асарлари маълум. Манбаалардаги маълумотларга қараганда, Масиҳий Берунийга атаб ўн иккита асар ёзган.

Narrator 1 Абу Саҳл ал-Масиҳийнинг математикага оид “Геометрик тушунчалар ҳақида китоби”, “Ер ҳаракатланиши ёки айланишини ўрганувчи китоби” каби бир қанча ноёб асарлари бор. Шунингдек, у “Жон ҳақидаги рисола” “Масиҳий рисолалари тўплами” “Табиат ҳақида китоб” асарлари ҳам ажойиб ёзилган. Ўша даврда диний эътиқод ниҳоятда нозик бўлгани сабабли, турли ҳукмдорлар, катта давлат арбоблари ўртасида келишмовчиликлар ва низолар чиқиб турган. Аммо Маъмун академиясининг ўзига ҳос хусусияти шунда эдики, бу ерда мусулмонлардан ташқари ўзга дин вакиллари ҳам ижод қилганлар. Бу ҳол илм даргоҳида байналминаллик ва дўстлик муҳити ҳукмрон бўлганлигидан далолат беради. Абу Саҳл ал-Масиҳий Масиҳий бўлган. Бироқ у черковларга бормай, диний фарзларини ва ибодатни уйида қилган. Масиҳий кишилар қандай яшашлари, қандай қилиб етукликка эришишлари мумкинлиги ҳақида қимматли фикрлар билдирган.

Narrator 2 Шу жойида ҳазрати Дониёр пайғамбарнинг ҳаёти кўз ўнгимга келди. Каломда ёзилишича, бутлардан бошқа худоларга сиғинмаслик керак деган шоҳнинг буйруғига қарамай, Дониёр пайғамбар ҳар куни одатига кўра кунда бир неча маҳал Худога ибодат қилган. Бу аллома ҳам атрофидаги қаршиликлар ва балки танг аҳволга қарамай Худога содиқ қолган. Инсонни жамиятнинг ажралмас қисми, деб ҳисоблаган аллома унинг бахт-саодати, юрт тинчлиги ва фаорвонлиги учун ҳар бир киши жон куйдириши лозимлигини уқтиради. Агар бу маълумотларга қизиққан бўлсангиз, интернет саҳифаларидан унинг асарларини топиб ўқишингиз мумкин. Биз эса сизга ҳар сафар сизни ҳайратга соладиган маълумотлар беришга ҳаракат қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top