Narrator 1 Ассалому алайкум. Гарчи сиз Худодан юз ўгирган бўлсангиз ҳам, Уни йўқ деб ҳисоблашни бошлаган бўлсангиз ҳам, У мавжуд ва У сизни ҳали ҳам кутяпти. Фикримизча, инсоннинг Худодан узоқлашишига иккита катта сабаб бор. Бири Худо мавжудлигини билса ҳам, Унинг хушҳабарига беътибор қараш ва ўз танлаган йўлини тўғри деб билиш. Бундай одамлар Худонинг бир неча йўллар орқали бераётган чақириғига ёки хабарига эътибор қилмайдилар, ёки англамайдилар. Худонинг чақириғини эшитмасликларига ёки англамасликларига шайтон қаттиқ ҳаракат қилади. Чунки улар шайтон ҳукмронлиги остидадирлар. Аммо бир кун Худога муҳтож эканликларини тушуниб етсалар, албатта Худога келадилар. Худо эса, уларни хурсандчилик билан қабул қилади. Аммо бугун иккинчи турдаги инсонлар ҳақида суҳбатлашишни маъқул топдик.
Narrator 2 Чунки бундайлар юрагида алам ва аччиқлик билан, Худо билан на тўғри муносабат қила оладилар, на Худо шоҳлигига кира оладилар. Отасидан ҳафа бўлган болани кўрганмисиз? Бу бола ҳақида қандай фикрдасиз? “У отасининг энг эзгу ва доно қарорларини кўрмаяпти, унинг ҳаёти учун режаларини тушунмаяпти”, деб ўйлайсиз, шундайми? Албатта. Унинг ақли калталик қиляпти, деб ўйлайсиз. Имонли бўла туриб, Худодан аразлаган одамнинг аҳволи ҳам ўша отасидан аразлаган болакайнинг холати билан бир хил. Нега аразлаган, деб ўйлайсиз? У нияти соф, Худони севадиган, унга эргашадиган ва итоат қилишни чиндан истайдиган одам. Аммо унинг сабри кам. У Худонинг ҳаёти учун тайёрлаган режаларига ишонмайди. Бошига келаётган синовларни кўп ва ҳаддан ташқари деб билади. Ўз ҳаётини бошқаларники билан таққослайди. Нега Худо уларга яхши ва енгил ҳаёт берган-у, меники қийин?
Narrator 1 Нега Худо уларнинг ибодатларига жавоб бериб, уларни баракалайди-ю, менинг ибодатларимга эътибор қилмайди? Мен Худонинг иродасидан оғишмай юрсам ҳам ҳаётимда қийинчиликлар ва камчиликлар тугамайди-ю, Худо уларнинг гуноҳларига кўз юмади? “Худо адолатсиз! “Худо бир имонлини бошқасидан ортиқ кўради.” “Унинг ваъдалари бекор!”, деган аламли ва аччиқ ҳаёллар уни Худо билан муносабати тўсиқ бўлади.Шайтон аввал бизнинг эътиборимизни бошқаларнинг муваффақиятларига ва ўзимизнинг қийинчиликларимизга қаратади,с ўнгра миямизни турли ёлғонлар билан заҳарлашни бошлайди: “Худо сени яхши кўрмайди! Худо сендан юз ўгирган! Унинг ваъдалари сен учун эмас. Сен етарлича яхши одам эмассан!”, каби фикрлар ҳаёлимизни банд қилади. Кейин эса аста – секин Худодан узоқлашганимизни ўзимиз ҳам сезмай қоламиз.
Narrator 2 Шайтон эса бу ҳолатимиздан байрам қилади. Унга шу керак. Ўйлаб кўринг, синовлар фақат сизнинг бошингизга келганми? Ҳазрати Аюб ёдингиздами? У қандай ҳаёт кечирган эди? У ўзи яшаган замонасининг ва шу пайтгача яшаган одамларнинг ичида энг солиҳи эди. Аммо Худо унинг ҳам ҳаётида оғир чидаб бўлмас, синовлар келишига йўл қўйди. Аммо у охиригача чидади. Охиригача, Худонинг улуғворлиги, ҳамма нарса ва унинг ҳаёти устидан ҳам мутлақ ҳоким эканлигини тан олиб, ўз фикрида маҳкам турди. Худони лаънатламади, Ундан юз ўгирмади. Оқибатда нима бўлди? Натижада, Худованд уни аввалгидан ҳам кўпроқ баракалади ва марҳаматлади. Айтмоқчимизки, Худо билан яшашимиз давомида, қийинчиликлар бўлади. Баъзан бошқа имонлилардан ҳам кўпроқ азоб чекишимизга тўғри келиши мумкин. Агар шундай бўлаётган бўлса, демак сиз учун Худонинг катта режаси бор.