3:31

Рангларнинг биз билмаган ҳислатлари

MP3

Narrator1 Ассалому алайкум. Ранглар ҳақида тадқиқотлар олиб борган олимлар, унинг инсон шахсиятида улар ўйлаганидан ҳам кўпроқ таъсири борлигини аниқлашди. Г.Фрилинг ва К.Ауэр инсонларни рангга бўлган муносабатини уларнинг ёши ва жинсидаги тафовутлар билан боғлаб исботлаб беришган. Улғайган сари инсон тўқроқ ва илиқ рангларни, ёшлар эса сариқ, қизил, яшил, кўк ва пушти рангларни танлайди. Л.Н. Миронова эса, ранг танлашда нафақат унинг жинси, ёшидагина эмас, балки унинг лавозими, касбий фаолияти меҳнатнинг қайси турига мойиллиги, яъни жисмоний ёки ақлий иш билан шуғулланиши каби омилларни кўрсатади. Ранглар инсоннинг асаб тизимини қўзғатувчи ёки тормозловчи, мия фаолиятини фаоллаштирувчи ва сусайтирувчи хусусиятга эга эканлигини ўз асарларида ёзиб қолдирган. Қизил ранг эҳтиросни уйғотса, мовий ва яшил ранглар инсонни тинчлантиради дейишади.

Narrator2 Ўзимиз истаган кайфиятни уйғотиш мақсадида хонамиз учун мос рангни соатлаб қидирамиз. Врачлар хонаси тозаликка ишора қилиниб оққа, савдо яхши бўлсин деб фастфуд ресторанлари қизил ёки сариққа, баъзи қамоқхона камералари эса, босимни камайтириш мақсадида пушти рангга бўялади.  Биз хонани қайси рангга бўяшни яхши биламиз, деб ўйлаймиз. Чунки биз қизил ранг инсонга куч-қувват бағишлайди, мовий бўлса тинчлантиради каби фикрларни кўп эшитганмиз ва бунга ишониб ҳам улгурганмиз. Аслидачи, улар бизнинг кайфиятимизга таъсир ўтказадими? АҚШ, Швейцария, Германия, Польша, Австрия ва Буюк Британиянинг баъзи турмалари пушти рангнинг бирор бир тусига бўялган. Илмий тадқиқотлар натижалари баъзида бу фикрларни инкор қилмоқда. Бу саволлар юзасидан олимлар ўртасида илмий муҳокамалар ҳам кечмоқда. Қизил ранг кўк ва яшил билан таққослаб ўрганилган.

Narrator1 Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, инсонлар когнитив амалларни қизил нур остида яшил ва кўк нурга қараганда яхшироқ бажаришди. Бошқа олимлар бўлса, бунинг акси ҳақида сўзлашади. Гап шундаки, агар сиз бирор ранг ёруғлиги бўйича аввалдан маълум бир тажрибага эга бўлсангиз, ёруғликни доимгидай қабул қиласиз. Бу бизга мактаб хотираларини эслатиб юборади. Ўқитувчингиз хатоларингизни қизил билан белгилагани учун ҳам сиз беихтиёр қизилни хавф-хатар ранги эканлигини ҳис қиласиз. Бундан ташқари заҳарли меваларнинг кўпчилиги қизил рангда. Мовий эса, кўпинча хотиржам ҳолатлар, масалан, денгиз ёки само билан боғлиқ. Албатта, ҳамиша истисно вазиятлар топилади. Ўқитувчингиз “Бехато бажарилган!”, деган гапни ҳам қизил ручкада ёзади ёки мазали малина қизил рангда, уни бемалол қўрқмай истеъмол қилса бўлади.  2009 йили Британия университети олимлари мазкур саволларга ойдинлик киритишга киришишди.

Narrator 2 Улар тажриба қатнашчиларининг компьютер экранларига турли хил, кўк, қизил ва “нейтрал” рангларни чиқариб, турлича машқлар бажаришни таклиф қилишган. Экранда қизил ранг бўлганида иштирокчилар хотира билан боғлиқ тестларни ҳамда матндан хато топишни, яъни деталларга эътибор талаб қилувчи машқларни яхши уддалашган. Бироқ экранда кўк ранг пайдо бўлгач, улар ижодий машқларни яхшироқ бажаришган. Тажриба муаллифларининг сўзларига кўра, қизил ранг иштирокчиларни эҳтиёткор бўлишига сабабчи бўлган бўлса, кўк рангда улар ўзларини эркин ҳис қилишган. Тадқиқотчилар гуруҳи чиқарилган натижалардан кундалик ҳаётда фойдаланиш тўғрисида ҳам ўйлаб кўришди. Деворлар хонадагилар бажараётган вазифасига қараб ҳар хил рангга бўялиши керакми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top