3:26

Доннинг ҳусусиятлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Биз дондан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари инсонни семиртиради, деб ўйлаймиз. Ҳар ҳолда мутахасисслар бизга шундай маълумот беришган. Балки масала қандай дон истеъмол қилишдадир!? Буни бизни охиригача тинглаб билиб оласиз. Яқинда эса Америкалик парҳезшунослар дон ва улардан тайёрланган маҳсулотлар озишга ёрдам бериши ҳақида маълум қилишди. American Journal of Clinical Nutrition журналида шу мавзуда мақола тақдим этилди. Муаллифларнинг фикрича, соғлиқ учун энг фойдали донлар — кепакли, яъни қайта ишланмаган (эзилмаган ва тозаланмаган) донлар экан. Улар тана массасининг пасайишига олиб келиб, юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради. Олимлар саккиз ҳафта давомида 40-65 ёшдаги 81 нафар кўнгиллининг парҳезини кузатиб, шундай хулосага келишди.

Narrator 2 Илк икки ҳафта давомида тадқиқот иштирокчилари тахминан бир хил маҳсулотларни истеъмол қилишган, уларнинг таркибида қайта ишланган дон бўлган. Шундан сўнг уларни икки гуруҳга ажратишган — 40 ва 41 киши. Биринчи гуруҳ дастлабки парҳезида қолган, иккинчи гуруҳ эса фақат қайта ишланмаган дон маҳсулотлари билан озиқланган. Гуруҳлар рациони ўхшаш бўлган, хусусан уларда оқсил, ёғ ва углевод миқдори бир хил бўлган. Маълум бўлишича, иккинчи гуруҳ қатнашчиларининг ичагида Lachnospiraceae бактериялари сони кўпроқ, Enterbacteriaceae эса камроқ бўлган. Биринчи микроорганизмлар нормал pH’га, иккинчиси эса — яллиғланиш жараёнларини ривожлантиришга туртки берган. Бундан ташқари, қайта ишланмаган дон маҳсулотларини истеъмол қилиш эффекти кундалик рациондаги умумий энергия қийматини тахминан 100 килокалорияга камайтиради.

Narrator 1 Тадқиқот муаллифлари рационингизга кепакли ун, сули ёрмаси ва жигарранг гуручдан тайёрланган маҳсулотларни киритишни тавсия қилишади. Олимларнинг таъкидлашича, қайта ишланган ва қайта ишланмаган донлар ўртасидаги фарқ — иккинчисининг таркибида целлюлоза ва микроэлементларнинг кўплигида.  Бундан ташқари кепакли дон маҳсулотларини истеъмол қилиш билан бирга, югуриш инсон саломатлигини яхшилайди. Яна худди ўша Америкалик шифокор-мутахасисслар мунтазам югуриш машқлари ҳаёт давомийлигининг бир неча йилга ошиши билан боғлиқ эканини кўрсатиб беришди. Progress in Cardiovascular Diseases журналида бу ҳақида батафсил маълумот берилди.  Олимларнинг сўзларига кўра, 40 йил давомида ҳафтасига икки соатдан югуриш бундай жисмоний фаолликка эътибор қаратмайдиганларга нисбатан ҳаёт давомийлигининг 3 йилга ошиши билан боғлиқ экан.

Narrator 2 Шунингдек, мутахассислар мунтазам югуриш машқлари эрта ўлим хавфини 25-40 фоизга қисқартиришини ҳам таъкидлашди. Олимларнинг хулосаларига оид маълумотлар ҳатто вақти-вақти билан чекувчи, спиртли ичимликларни истеъмол қилувчи ёки қачонлардир ортиқча вазнга эга бўлган кишиларга ҳам тўғри келади. Тадқиқот асосан ўрта тоифали оқ танли америкаликлар орасида ўтказилган. Мутахассислар югуришнинг қандай сабабларга кўра ҳаёт давомийлигини узайтиришини маълум қилишмади. Энг яқин гипотеза — бундай жисмоний фаолликда организмга аэробик юк тушади, бу эса узоқ умр кўришнинг асосий омилларидан биридир. Демак, қандай таомларни истеъмол қилиш ва тинимсиз ҳаракатда бўлишни ўзимиз ҳал қиламиз. Саломатлигимиз учун хавф солиши мумкин бўлган ортиқча вазндан, кепакли дондан тайёрланган махсулотларни меърида тановвул қилиб, ва кунига бир ёки икки марта югуриш машқларини бажариш билан осонгина ҳалос бўлишимиз мумкин экан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top