3:32

Тасаллининг манбаи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Оилали бўлгач, унинг залворли ташвишларига дош бериш осон эмас. Аммо Худо билан бирга бўлсангиз, Худованд бу қийинчиликларда сизга елкадош бўлиши аниқ. Бироқ шундай вақтлар бўладики, Худованд Ўз ваъдасини унутиб, четда томошабин бўлиб турмаяптимикан, деб ўйлаб қоласиз. Имонли бўлганингиз, Худони таниганингиз учун Унга ибодат қиласиз, аммо негадир Худонинг жавоби кечикаётгандек. Асло ундай эмас. Биз шошамиз ҳолос. Худо эса ҳамма нарсани ўз вақтида бажаради. Каломда шундай оятлар берилган: “Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. … Худо васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради.” Албатта шундай бўлади. Акс ҳолда жуда кўп имонлилар оддий қийинчиликлардан ўлиб кетишган бўларди. Нега имонлилар ҳаётида ўзлари ҳам тушунмайдиган ва жавоблари топилмаган қийинчиликлар бўлади?

Narrator 2 Бу савол ҳаёлингизга келганми? Мен эса яқинда шу саволга жавоб топгандек бўлдим. Гарчи қийинчиликлардан ўтаётган чоғимизда ёки ўтиб бўлганимиздан кейин ҳам бунинг сабабини тушунмасакда, уларнинг нафақат ўз ҳаётимиз балки бошқаларнинг ҳаёти учун ҳам жуда таъсирли аҳамияти бор. Қандай дейсизми? Унда эшитинг. Тасаввур қилинг, бир қийинчиликни бошингиздан кечираяпсиз. Ҳаётингизни текширдингиз, бу гуноҳингиз туфайли эмас. Агар шундай деб хисобласангиз унда, бу ё Худо сизни махсус бир ишга тайёрлаётгани учун ё бўлмаса бошқаларга тасалли бера олишингиз учундир. Юқорида айтганимиздек, Худованд қийинчиликларимиз пайтида биз эътибор қилган ва қилмаган ҳолатларда бизга тасалли беради. Гарчи Унинг тасаллиси ўшанда энг кичик ва арзимас бўлиб туюлса-да, улар бизга оғир кунларни бошимиздан кечираётганимизда куч ва қувват беради.

Narrator 1 Қийинчиликларимизга дош беришга ёрдам беради. Ва биз шу кунлардан ҳам ўтиб оламиз. Ўтиб олгач эса қисқа вақтдан сўнг унутамиз. Бир кун биродарлармизнинг бошига бизникидай ташвиш тушиб қолса, албатта Худонинг ҳаётимизда қилган ишлари, бизни бу ҳолатдан қандай олиб чиқиб кетгани ёдимизга тушади. Шунда биз ҳам бир пайтлар Худодан олган тасалли билан бошқа биродарларимизга ёрдам бера оламиз. Тасалли бера олиш ҳам бир марҳамат ва барокат. Агар яқинингизнинг дардига малҳам бўлолсангиз ва унга оғир кунида тасалли беролсангиз, бу яхши-ку! Ҳеч қандай ёрдам беролмаслик, жуда оғир. Шунда сўзларингиз, тасаллингиз соҳта ва ёлғондан чиқмайди. Бошига тушмагунча одам бошқа бировнинг оғриқларини ҳис қила олмайди, деб тўғри айтишади. Бу нарсаларни бошидан кечирган одам чин дилдан бошқага тасалли бера олади. Унга астойдил ёрдам беришни истайди.

Narrator 2 Қўлида бори билан имкони борича яхшилик қилади ва уни бундай қийинчиликдан тезроқ олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилади. Бу Худонинг иши, бизники эмас. Агар Худо бизнинг юрагимизни юмшоқ қилиб қўймаганида, вақтида босиб ўтган қийинчиликларимиз орқали бизга ҳамдард юрак бермаганида, биз ўз – ўзимиздан бундай меҳрибон ва ҳамдард бўлолмасдик. Сизнинг меҳрли тасаллингиздан ва ёрдамингиздан баҳраманд бўлганнинг Худога сиз учун қилган миннатдорчилигини сўз билан тасвирлаб бўлмайди. У чин дилдан сиздан миннатдор бўлади, сўзларингиз, тасаллингиз унинг юрагига ором беради, дардини енгиллаштиради ва ниҳоят Худога диққатини қаратиб қўяди. Бу икки баробар марҳамат эмасми? Худойимиз ана шундай доно ва қудратли Худованд. Чунки Каломда ёзилишича, “Худованд биз сўраганимиздан ва ҳатто тасаввур қилганимиздан ҳам ортиғини беришга ғоят даражада қодирдир”.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top