3:21

Мукаммал ота-оналик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Оналар ҳаётимизнинг энг муҳим қисмини ташкил қилади. Худованд оналарга ўта жиддий ва залворли масъулият берган. Атрофга қарасангиз кўпчилик оналарнинг ташвишли нигоҳлари, тинимсиз ибодатларини кўрасиз. Оналарнинг кўпчилиги фарзандларини етарлича яхши тарбия қилолмаганлари учун ҳижолат бўлишади. Баъзида бу ҳижолатлик фарзандларида акс этади. Кўп ҳолларда биз оналар фарзандлармиздан кўп нарсани кутамиз. Болаларимиз биз кутган ҳаётда яшамаётганлари бизни кўпроқ тушкунликка туширади. Аслида биз ўзимиз ҳақимизда нималар қилишимиз кераклиги ҳақида ўйлашни тўхтатиб, Исо Масиҳ биз учун нималар қилганини ўйласак, мана шу ҳижолатчилик, уят ва эплай олмаганлик туйғуларини Унинг олдига олиб кела оламиз. У эса бизни шу уятдан қутқаради. Кўпчилик имонли оналар, фарзандли бўлгач, етарлича яхши она бўлса, Худованд уни қабул қилиши ёки ундан мамнун бўлиши ҳақида ўйлашади.

Narrator 2 Бошқалари эса Худованд уларга берган бу жажжи жавобгарликларни Худо истаганидек ва Худога муносиб тарзда тарбиялашни ўз кучлари билан охирига етказмоқчи бўладилар. Бундай оналар фарзандлари ҳам Худони севиши, Унга итоат қилишлари ва яхши хулққа эга бўлишларини исташади. Буларнинг ҳаммаси Худони хурсанд қилиш учун. Агар Худо хурсанд бўлса, жаннатга кираман, шу фикр билан фарзандларини ҳам нотўғри, яъни жаннатга кириш учун Худони мамнун қилиш керак, деган фикр билан тарбиялайди. Албатта фарзандни Худони севадиган, итоатли ва Муқаддас Руҳ меваларига бой инсон қилиб тарбиялаш яхши, аммо буларнинг ҳаммаси фарзанднинг юрагидан Худо билан муносабат туфайли табиий тарзда чиқиши ва шаклланиши керак. Агар бунинг акси бўлса, бу зўрама-зўракилик узоққа чўзилмайди. Энг яхши фарзандларни ўстиришни истамайдиган она бор эканми?

Narrator 1 Аммо юқорида айтган фарзандларимиздан кутадиган ноўрин талаблар сизни ҳам болаларингизни ҳам чарчатади. Инсон табиати мукаммал эмас, у гуноҳга тўла бўлгани учун табиийки фарзандлар ота-онаси Муқаддас Каломга асосланиб қўйган талабларни бажара олмайди. Бу баъзи катта ёшли имонлиларнинг ҳам қўлидан келмайди. Тинимсиз қоқилишлар, ота-онасининг доимий фарзанднинг қилмишлакридан норозиликлари уни боши йўқ кўчага олиб келиб қўяди. Охири, енгилади. Енгилган фарзанд эса, энди яхши бола бўлишни, Муқаддас Каломга кўра яшашни истамайди. Энди унинг назарида Каломга амал қилиб яшашнинг имкони йўқдай. Худодан ҳам ҳафсаласи пир бўлади. Худди Худованд инсонлардан имконсиз нарсаларни талаб қилаётгандай. Аслида ҳам шундайми? Йўқ. Ундай бўлса, нима қилиш керак? Наҳотки ортиқча ва бажариб бўлмас талабларни қўяётган бўлсам, деб бошингиз қотади.

Narrator 2 Фарзандлар ҳаётни эндигина ўрганаётган кичик одамлар. Улар ҳаётга мослашиши, яхши билан ёмонни аниқлаб олиши ундан, ташқари сизнинг буйруқларингизни тахлил қилиши, Каломда ўргатганларингизни ўзига сингдириб олишига ҳам анча вақт кетади. Ота-она учун энг муҳими — фарзандга Худо ҳақида яхши ўргатиши, уни Худога яқинлаштириши ва имонга келишига ёрдам бериши керак. Имонга келган, юрагида Муқаддас Руҳ ишлаётган фарзанд камроқ ножўя ишлар қилади. Чунки энди уни сиз эмас, Муқаддас Руҳ бошқаради. Фарзанд болалигиданоқ, Худо билан муносабат қилишни ўрганса, вояга етгач, Худонинг йўлида мустаҳкам тура оладиган, томирлари чуқур ботган, сув бўйига ўтқазилган дарахт каби бўлади. Мана сизга ота-оналикнинг айрим ўзимиз билмаган қисмлари.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top