3:46

Худога мактуб

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун бир қизчанинг мактуби орқали Худо ажойиб тарзда ишлаган бир гувоҳликни сизлар билан бўлишмоқчимиз. Бу гувоҳликдаги қизча ҳозир катта бўлиб қолган. Аммо у ҳаётида бўлган бу воқеани аниқ эслайди. Оиласини сақлаб қолгани учун Худодан миннатдор. “Катя онаси ишга кетишини кутди. Онаси ишга кетиб, ёлғиз қолгач эса ёзув столи олдига ўтириб, ичида пичирлаб, мактуб ёза бошлади. “Қадрли Художон бобо! Сизни ишларингиздан қолдириб мактуб ёзаётганим учун мени кечиринг. Аммо ўз қайғуларимни айтадиган бошқа одамим йўқ. Ўтган якшанба тасодифан дадам билан аямнинг жанжаллашаётганларини, дадамнинг бошқа аёлнинг олдига кетаётгани ҳақида эшитиб қолдим. Аям йиғлади, дадам эса чемоданини кўтариб, ҳатто мен билан ҳайрлашмай уйдан кетиб қолди. Шундан бери дадамни кўрганим йўқ. Катя ёзар экан, йирик-йирик кўз ёшлари қоғоз устига унинг жажжи юзларидан юмалаб тушарди.

Narrator 2 У ёзишда давом этди. Жон Художон! Дадам мени жуда яхши кўрарди, мени эркалатарди, ўпиб қучоқларди ва қуёнчам, қуёшим, маликам дерди. У ҳар доим мен билан ўйнашга вақт топарди. Мени боғчадан олиб кетарди. Дадам менга чизишни, ўқишни ва ёзишни ўргатган эди. Менга қизиқ – қизиқ ашулалар айти берарди. Группамдагиларнинг ҳаммаси менга ҳавас қилишарди. Дам олиш кунлари эса иккаламиз циркка, паркларга борардик. Аям эса доим хурсанд бўлар ва телевизордаги холадан ҳам чиройли бўлиб кетарди. Энди эса аям ҳар куни йиғлаяпти. Кейин эса ойнага қараб, ажинлари кўпайганини кўряпти. Мен аямни шундайлигича, ажинлари билан яхши кўраман. Аммо мен аямни доим ёш ва чиройли бўлиб қолишини телевизордаги холадан ёки дадам кетиб қолган аёлдан ҳам чиройли бўлишини истайман. ” Катя чарчади. У аввал бунча кўп ёзмаган эди.

Narrator 1 “Наҳотки дадам тушунмаса, мен қийналяпман, севимли дадамсиз қолишдан қўрқяпман. Мен ёқмаганда ташлаб юборадиган ўйинчоқ эмасман-ку. Мен тирик қизчаман, дадамнинг ёлғиз қизиман-ку! Биласизми Худойим, боғчамиздаги Ироданинг ҳам дадаси йўқ. Сашанинг ҳам дадаси йўқ. Болалар унинг умуман дадаси бўлмаган, деб пичирлашишади. Ахир бундай бўлмайди-ку, тўғрими? Мен ҳақимда ҳам пичирлашларини хоҳламайман. Уларнинг аялари доим хафа ва бахтсиз кўринишади. Менинг аям ҳам уларга ўхшаб қолишини истамайман. Мен хунук ёздим. Хатолари ҳам кўп бўлса керак, бунинг учун мени кечиринг. Сиз энг меҳрибонсиз. Бунинг учун мендан жаҳлингиз чиқмайди. Менга ёрдам беринг Художон! Менга ва аямга дадамни бир умрга қайтариб беринг. Мен бир умр сизга дуо қиламан. Дадамга тушунтиринг, биз аям иккаламиз дадамни жуда яхши кўрамиз. Ҳеч ким дадамни бизчалик яхши кўрмайди.

Narrator 2 Сиз билган Катя.” Катя хатни конвертга солиб қаерга деган жойига “Осмонга”, кимга деган жойига эса, “Художон бобожонга”, деб ёзди. Катянинг дадаси хотини ишга кетишини пойлаб, қолган нарсаларини олиб кетиш учун уйига келди. Негадир беҳосдан уйга киришдан олдин, почта қутисини очди. У ердан Катянинг хати ерга тушди… Аяси ишдан келганида Катя ҳали ҳам ухлаётган эди. У қизини уйғотди. “Қизим тур, сенга хат келибди. Катя бирдан катта-катта кўзларини очди. Қўллари қалтираб мактубни очди. Унда катта-катта ҳарфлар билан шундай ёзилган эди: “Қадрли Катя! Йиғлама. Сенинг даданг эртага албатта қайтиб келади. Бир умга. Мен сенга ваъда бераман!” Худонинг ҳаётингизда қилган мўъжизалари бўлса, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга жойлаштиринг. Бошқалар бундан баҳраманд бўлиб, Худонинг йўлида яшашга куч, далда олсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top