3:02

Менга ҳайр деманг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадрдон тингловчи, бугун бир шифокор аёлнинг кундалигига қарашга имконингиз бор. Бугун унинг ҳаётида бўлиб ўтган ажойиб ва таъсирли воқеаларнинг тингловчиси бўласиз. Унинг ёзганлари орасидан бир воқеа менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Бу воқеадан шифокор аёлнинг ўзи ҳам қаттиқ таъсирланган ва ундан жуда катта сабоқ олган. Мана унинг гувоҳлиги, у шундай деб ёзади:

«Мен Болалар оғир касалликлари шифоҳонасида иш бошладим. Авваллари ҳам бир нечта шифоҳоналарда ишлаганман, аммо бу ердагиси бошқаларига ўхшамасди. Бу ер худди ҳаста болаларнинг уйидек эди. Улар учун ҳамма нарса муҳайё қилинган. Худди уйдагидек хоналар, ўйинчоқлар, мазали таомлар, фақат… уларга вақт етишмасди.

Narrator 2 Ҳасталик вақт ўтган сари уларни енгиб борарди. Шундай болалардан бир нечтаси қўлимда вафот этишди. Ҳар сафар уларнинг ўлимини кўргач, ташқарига чиқиб йиғлаб олардим. Бир куни шифоҳонамизга Тоби деган болакайни олиб келишди. У бор йўғи ўн ёшда эди. У ҳам оғир дардга йўлиққанлардан бири эди. У жуда озғин, бироқ кўринишидан ақлли бола эди. Мен уни текширувлардан ўтказиб, дори-дармонлар буюрдим. У бизнинг шифохонамизда ҳали анча ётиши керак эди. У жуда камдан-кам табассум қиларди. Ҳар сафар унинг ҳолидан хабар олиш учун палатасига кирганимда, у жуда бошқача қараб турарди. Қарашлари билан худди «ичингдагиларни билиб оламан» деётгандай бўларди. У кам гапирар, аммо кўп кузатарди.

Narrator 1 Бир куни одатдагидай уни текшириб, чиқиб кетиш олдидан «Хайр Тоби», дедим. У эса «Салом», — деди. Мен ажабланиб ортимга бурилдим. «Нега «Салом»?» — Чунки мен «Хайр», деган сўзни ёмон кўраман. «Салом» деган сўз менга кўпроқ ёқади», — деди. Шундан сўнг биз тезда дўстлашиб кетдик. Мен ҳар сафар унинг хонасидан чиқиб кетаётиб, «Салом», дердим. Бу унга умид бағишларди. Шундай ҳолатларда менга табассум қилиб қўярди. У икки йил давомида бизнинг шифохонамизда даволанди. Борган сари унга «Хайр» дейиш онлари яқинлашиб келарди. Бир куни аҳволи жуда оғирлашиб қолди. Унга керакли муолажани қилдик. Кўзини очганида жуда толиққан ва ҳолсиз эди. У мен билан ёлғиз гаплашмоқчи эканини айтди. Онаси йўлакка чиқиб кетди.

Narrator 2 Иккаламиз ёлғиз қолдик: «Менга «ҳайр» дейдиган пайтингиз яқин қолди. Доктор, онамга ғамхўрлик қилинг. Энди «Хайр» дейишингиз мумкин. Чунки бу сўз унчалик ёмон эмас экан!» Унинг гапларидан таъсирландим. Ўша куни тушга бориб, Тоби оламдан ўтди. Унинг юзида ҳотиржамлик бор эди. Худованд менга Тоби орқали «Хайр» сўзи Осмон Шоҳлигига – абадий ҳаётга ўтиш сўзи эканлигини ўргатди. Мен эса бу сабоқни ўз фаолиятимда жуда яхши ишлатдим. Келган ота-оналарга далда бериш, ҳаста болакайларга умид бериш учун қалбим ва руҳим анча тетиклашди. Мен болакайларнинг вафот этишларини истамайман, аммо улар Худованд билан юзлашишларини биламан ва буни уларга ҳам ўргатаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top