3:24

Жаннатни тушимда кўрдим

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Яқинда бир биродарнинг гувоҳлигини ўқиб қолиб, жуда ҳайратга тушдим. Бу гувоҳлик сизни ҳам ўйлантириб қўйиши ва Худованднинг ҳаётингизда қилаётган ишларини кўришга ундаса ажаб эмас. У гувоҳлигини шундай бошлаган: “Мен ғалати бир туш кўрдим. Тушимда жаннатга тушиб қолибман, ёнимда эса фаришта турибди. У менга йўл кўрсатиш учун ёнимда эканини айтмаган бўлса ҳам сездим. Биз иккаламиз бирга юриб катта бир залнинг олдига келдик. Унда жуда кўп фаришталар бор эди. Менинг ёнимда турган фаришта эса: “Мана бу жой Қабул қилиб олиш жойи”, деди. Шу ерда биз Худога ибодат чоғида келтирадиган назрлар ва қурбонликларни қабул қилиб оламиз. Мен атрофга қарадим. Бу жой жуда ҳам шовқинли ва ҳамма банд эди. Ҳаммасининг қўлида одамларнинг ибодатлари ёзилган ўрама қоғозлар бор эди. Кейин эса биз узун йўлак бўйлаб кейинги бўлимга бордик.

Narrator 2 Шунда фаришта менга қараб, “Бу жой Етказиб бериш ва қадоқлаш бўлими”, деди. Бу ерда одамлар Худодан сўраган нарсалари қадоқланади ва шу ердан жўнатилади. Яна эътибор қилсам, бу ер ҳам жуда шовқинли ва ҳамма фаришталар иш билан банд экан. Ва ниҳоят бу йўлакнинг энг охирида бир эшик олдида тўхтадик. Бу эшик кичкина бир хоначага олиб кирарди. У ерда биргина фариштани кўриб, ҳайратландим. Унга иш қолмагандек эди. Мана бу эса Миннатдорчилик бўлими, деб кўрсатди ёнимдаги фаришта. “Қандай қилиб бу ерда ҳеч қандай иш бўлмаслиги мумкин?”, деб сўрадим фариштадан. Жуда ҳам қайғули. Одамлар ҳамма нарсани олиб бўлганларидан кейин, Худога миннатдорчилик билдиришни унутишади. Фақат жуда камчилик бу ҳақида эслайди. “Қандай қилиб Худога миннатдорчилик билдириш мумкин?”, деб сўрадим ундан. Жуда оддий.

Narrator 1 “Худованд Сенга рахмат!”, дейишса бас. Одамлар нима учун Худога миннатдорчилик билдиришлари мумкин? Агар музхонангда овқатинг бўлса, бошингда томинг бўлса, ухлашга жойинг бўлса бу дунёдаги одамлардан 75%га бойроқсан. Агар банкда пулинг бўлса, ҳамёнингда пулинг бўлса сен дунёдаги ўзига тўқ 8% одамлар қаторига кирасан. Агар уйғониб ўзингни яхши ҳис қилсанг, касал бўлмасанг, унда бу кунга етолмаган одамлардан кўра бахтлироқсан. Агар жангдаги қурқувни туймаган бўлсанг, қамоқда ёлғиз қолмаган бўлсанг, сени азобларга ва қийноқларга солишмаган бўлса ва очликнинг аччиқ азобини тотмаган бўлсанг, бу дунёдаги 700 миллион одамлардан кўра бахтлироқсан. Агар ўз жамоатингга бориб ўша ерда қурқувсиз ибодат қилаётган бўлсанг, демак сен бу дунёдаги 3 миллиард одамдан кўра бахтлироқсан. Агар ота-онанг ҳали ҳам тирик бўлса, ажрашишмаган бўлса сен жуда камёб одамлардансан.

Narrator 2 Агар бошингни баланд кўтариб, табассум қилиб юролсанг сен ўзига ҳос одамсан. Кўплар ғам қайғуда ва шубҳалар ичида юрадилар. Сен бу ҳабарни олган экансан, бу дунёдаги сен каби одамларнинг 1% ичига кирибсан. “Яхши. Бу ёғига нима қилишим керак? ” Шунчаки, Худованд сенга берган марҳаматлар ва баракаларни кўришга ўрган. Унинг учун ибодат қилиб, ибодатингда Худога рахмат айт.” Кейин уйғониб кетдим. Уйғонгач, бунинг туш ёки ўнг эканлигини англай олмай ўрнимда узоқ вақт ўтирдим. Кейин эса, ҳаммаси учун Худога миннатдорчилик билдириш учун Худонинг олдида тиз чўкдим. Ҳар сафар Худога ибодат қилар эканман, энг аввало муҳтожликларимдан бошлардим. Ҳеч бир ибодатим, сўрашсиз ва илтижоларсиз ўтмасди. Аммо ўша сафар фақат Худога миннатдорчилик билдириб ибодат қилдим. Анча вақт ҳаётимдаги кўп нарса учун ибодат қилдим.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top