Narrator 1 Ассалому алайкум. “Мен Худованд мени шундай яратганини камтарлик ва қаноат билан тан олганман”, дейди бир биродар. “Мен 1973 йил миямда камчилик билан туғилганман. Танамнинг ҳар бир аъзосини ҳаракатга келтириб турадиган, ўнг ва чап томонимни, лимфа тизимини, хотирамни, марказий асаб тизимини бошқарадиган ва ниҳоят мияни тўрт қисмга ажратиб турадиган қисмидан бебаҳра туғилганман. Бу касаллик билан туғилиб, яшаб юрганлар жуда камчилик. Уларнинг кўпчилиги бор йўғи 5 футгача ўсади. Кўпчилиги кўр бўлиб қолади, аёл бўлса пуштсиз бўлади ёки вирусларга қарши туролмай охири аравачага михланади. Менинг ёшим 43да. Мен бу касаллик билан тирик юрган аёлларнинг энг қарисиман. Кўз нурим яхши, иккита фарзандим бор. Бунинг ўзи мўъжиза. Менинг ҳаётимда бобом жуда катта роль ўйнаган. Худованд бобомни менга мададкор ва қўриқчи фаришта қилиб юборганига ишонаман.
Narrator 2 Бобом 1956 йилдан бери Калом ҳақида айтилган ваъзларни йиғарди. У 2010 йилда вафот этди, аммо у бизни Худога яқин қилиб тарбиялади. Унинг Худованд ҳақидаги ҳикоялари ва Каломдан ўқиб берганлари мени қувватлантирарди. У ўлимидан олдин мени сувга чўмдирди. Шундан сўнг ҳаётим тубдан ўзгарди. Худованд мени инъоми билан тақдирлади. Худованд мен аввал билмаган ички қобилиятимни очди. Бундан олдин мени ўз уйимда зўрлаб, мени азоблашди. Шайтоннинг ўзи менга ҳужум қилди, десам ҳам бўлаверади. Мени хавфсизлигимни ўйлаб, оиламдагилар мени бошқа штатга, кичикроқ қишлоққа кўчиришди. У ерда янги уй жамоатига қатнардим, аммо шунга қарамай, мендаги қўрқув борган сари кучайиб бораверарди. Шунда бир куни ўз жонимга қасд қилишга қарор қилдим. 2009 йил 28 октябрда 250 грамм антифриз ичиб, кроватимга судралиб бориб, ўлимимни кутдим.
Narrator 1Аммо Худонинг бошқа режаси бор экан. Мени кейинги куни эрталаб 9 да қўшним топибди. Менга касалхонада қон қуйишган, уч марта диализ қуйишган. Касалхонада 10 кун хушсиз ётибман. Оиламдагилар учинчи куни етиб келишганда, шифокорлар мени яшамайди, деб айтибди. Оиламдагилар ҳаммага ҳатто фейсбукда ҳам айтиб, мен учун ибодат қилишларини сўраган. Холам менинг кроватим ёнида ўтирган, фақат ўн биринчи кунида кўзларимни очдим. Шу пайтгача заҳарланиб кейин ҳеч қандай шикастсиз омон қолган одам кам эди. Аммо мен шундайлардан бири эдим. Менинг руҳий исмимнинг маъноси “ҳаёт меваси” дегани эди.Ишонаман Худованд ҳамма ерда ҳозир, мен комада ётганимда Исо Масиҳ қисқа вақтга менинг ҳаётимга келди ва уйғонганимдан кейинги ҳаётим бошқа йўналишга бурилиб кетди. Энди, қўрқувга ва шайтонга қандай қарши туришни билардим.
Narrator 2 Мен кома ҳолатида ётганимда, Исо Масиҳ мени қувватлантирганига ишонаман. Мен Худонинг олдида жуда аҳамиятсиз ва жуда кичкинаман, шунга қарамай, яратган ижоди сифатида мени қадрли деб билди. Шундан сўнг қўрқувни ва ожизликни йиғиштириб қўйиб, Худовандга шу жисмоний камчилигим билан хизмат қилишга қарор қилдим. Менинг ожизлигим агар билсангиз, Худованддаги энг кучли қисмим экан. Мен ожиз бўлганимда Худованд менга ёрдамга келди. Унинг бу иши менинг ҳаётимда содир бўлаётгани ҳаммага айниқса атрофимдагиларга аниқ кўринарди. Мен имонлилар орасида энг бахтлисиман, чунки Худованд менинг жисмоний камчилигимга қарамай, мени Ўзи учун фойдали идиш қилиб ишлатяпти. Унинг мўъжизаси доим мен билан бирга, чунки бусиз мен ҳаёт кечира олмайман. Сиз ҳам атрофингизга қаранг. Касалхонада эмаслигингизга, кўчада қолмаганингизга шукр қилинг. Чунки сизнинг ҳолатингизда бўлиб қолишни ҳавас қиладиганлар жуда кўп.”