3:00

Худога хизмат 05

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна ғойибона бўлсада мавзуларимиз орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстим, Худо сизни дунёда бошқа нусхасиз яратди.

Ҳеч кимда сизни ягона шакллантирган омилларнинг ҳаммаси мавжуд эмас. Бу дегани дунёда ҳеч ким Худо сиз учун берган вазифани бажаролмайди. Агар сиз Масиҳ Танасига ўзингизнинг ягона ҳиссангизни қўшсангиз, у яратилмайди.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Руҳий инъомлар ҳар хилдир, Руҳ эса биттадир. Хизматлар ҳар хилдир, Раббимиз эса биттадир. Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир”. 1-Коринфликларга мактубининг 12 боби 4 ва 6 оятлари.

Азизлар, сизнинг руҳий инъомларингиз ва сизнинг қалбингиз Худога хизмат қилиш учундир. Азизлар, сизнинг қобилиятларингиз сизга туғилганингизда берилгандир. Баъзи кишиларда табиий сўзлаш қобилияти бор: улар туғилганда гапириб туғиладилар!

Бошқа кишиларда атлетик қобилият бор ва улар жисмонан катта ютуқларга эришадилар. Бошқалар эса математика ёки мусиқа ёки механика бўйича қобилиятлидирлар. Худо шаҳодат чодирини ва ибодат учун керак бўладиган нарсаларни яратишни хоҳлаганида, У барча қобилиятларга эга бўлган ҳунармандлар ва бунёдкорларни шакллантирган эди.

Бугунги кунда ҳам Худо кишиларни Унга шундай хизмат қилишларини истайди. Барча қобилиятларимиз Худодан келади. Ҳаттоки илгари гуноҳ қилишга мойил қобилиятларимиз ҳам Худодандир, улар фақат нотўғри йўлда ишлатилган.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худонинг иноят қилгани бўйича, биз Ундан ҳар хил инъомлар олганмиз”. Римликларга мактубининг 12 боби 6 ояти. Азизлар, табиий қобилиятларингиз Худодан экан, улар руҳий инъомларингиз каби муҳим ва руҳийдир.

Фарқи шундаки, табиий қобилиятларингиз туғилганингизда берилган. Хизмат қилишни хоҳламайдиган кишиларнинг узрлари: “Менда ишлатишим учун қобилиятим йўқ,” дейишдир. Албатта бу кулгилидир.

Азиз дўстим, сизда ҳали ишлатилмаган, очилмаган юзлаб қобилиятлар ичингизда тўпланиб ётибди. Изланишлар шуни кўрсатадики, ўртача кишида 500 дан 700 гача турли маҳорат ва қобилиятлар бор.

Бу сиз ўйлаганингиздан анча кўпдир. Масалан, сизнинг онгингиз 100 триллион далилни сақлай олади. Сизнинг онгингиз бир сонияда 15 000 қарорни қайта ишлай олади. Ҳазм қилиш тизими ҳам худди шундай. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди.

Азизлар, шу ўринда сизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top