3:17

Имон хар доим Исога карайди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Сизларга чинини айтайин: агар кимки бу тоққа: “Қўпорилиб денгизга отил”, деса–ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади (Марк 11:23)

Масихийлик хаётида тоғ Xудо билан бўлган мулоқатимиз , яшашимизни билдиради. Тоғ яна бирор нарсага эришишда ёки умидларимиз ушалишида тўсқинлик маъносини хам билдиради. Исо мана шу тоғларга гапиришимизни айтди. Тоғ — сен учун қарз, хасталик , касаллик бўлиши мумкин. Mана шу тоғларни кўчириб юбориш керак. Худо берган имон билан тоғларни кўчириб юбора оласан, тоғларга қараб гапирганингда бу амалга ошади. Сен рак деган тоғни хам хаётингдан кўчириб улоқтириб ташлай оласан. Қандли диабет деган касаллик тоғини хам кўчириб ташлай оласан. Юксак ривожларга эришишда қаршилик қилиб турган тоғларни хам кўчириб ташлай оласан.

Сен эътиқодли яъни имонли бўлганинг учун айтаётган сўзларингга эхтиёт бўл. Қўрқув имонни орқага қайтариб юборади, чунки айтмоқчи бўлган сўзингни айта олмайсан. Нимани қўрқиб гапирсанг ана шу қўрққанларинг амалга ошади. Сен имон билан гапирганингда айтганинг бажо бўларди, энди қўрқувда хам шундай бўлади. Нимадан қўрқсам ўша нарса бошимга тушди деган оят ҳам бежиз айтилмаган. Бордию, ишонмасанг, имонинг етмаса, гапирма. Агар бирор нарсанинг бажо бўлишига ишонмасанг, бўлишига кўзинг етмаса гапирма. Салбий нарсалар яксон қилади. Қандайдир ижобий, яхши нарсалар эса обод қилиб, яшнатади. Бугундан бошлаб айтадиган хар бир сўзингга эхтиёт бўл, чунки улар бажо бўлишни бошлайди. Mана шу ўқиганларимизга, Бутpус жуда яхши мисол бўла олади. У Исонинг сув устида юриб келаётганини кўрди. Бутpус Исо қилган жуда кўп мўъжизларни кўрган эди. Лекин бу сафар Исо Ўзини бошқача зохир қилди.

Унинг олдига сув юзида юриб келди. Исо сув юзида юриб табиат қонунларини пучга чиқарди. Бутрусдаги яхши нарса у аниқлаб олиш бўлди, яъни яхшилаб аниқлаб олиб кейин харакат қилди. Бутрус хамма нарсани қила олишга ишонарди. У Раббий, агар бу Сен бўлсанг ёнингга боришимга буйруқ бер деди. Унинг имони Исода бўлгунига қадар сувда юра олди. Имон хар доим Исога карайди. Имонимизнинг асоси хам Исодир. Бугун сен хам Исога қара. Унинг юқорида , юксакликда улуғланаётганига қара. Ишонишни бошла ва иложсиз нарсаларни қил. Бутрус Исога қаради ва иложсиз нарсани қилишни сўради. У Исодан сув устида юргизишни сўради.

Азиз дўстим сендан бир нарсани илтимос қилмоқчиман. Имон хар доим илохий, ғайритабиий эканлигини эсингдан чиқарма. Имон табиий олам устидан хокимлик қилади. Мана шунинг учун Xудо бизларга имон берди. Ишонмаган инсон учун иложи бўлмаган нарсалар Xудога ИМОН билан иложи бордир. Атрофингдаги вазиятларга қарaшни бас қил. Вазиятларинг сен учун денгиз сувига айланaди. Исога қара, ўшанда сувлар тинчланиб, орқага қайтади.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top