2:40

Чўпон 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, навбатдаги мавзуларимиз орқали сизлар билан учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, сизни соғлом, ақл ва етук тажриба бошқариши керак.

Сиз характернинг қатъийлигига ва жасурликка эга бўлишингиз керак. Шу билан бирга нозик хушмуомалалик ва юракдан ҳамдардлик қилмасдан ҳам бўлмайди. Сиз ҳам бошқариш қобилиятига, ҳам насиҳат қилиш қобилиятига бир хилда эга бўлишингиз керак.

Сиз бошқара олишингиз, барчасига сабр қилишингиз ва чидашингиз керак. Сиз ҳамма бошқа одамлардан ажралиб туришингиз, уларнинг отаси ва устози номига лойиқ бўлишингиз лозим.

Азиз биродар, Тимўтий ва Титусга мактубларида нозирдан қандай сифатлар талаб қилинишини диққат билан ўқиб чиқинг. Агар сизда бу қобилиятлар кўп бўлмаса, Инжил ваъзхонлари сифатида муваффақиятга эришишингиз мумкин, лекин жамоатингизнинг чўпони сифатида бутунлай фойдасиз бўласиз.

Бундан кейин ўз чақирувингизнинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш учун юқорида келтирилган синовлардан сўнг бир қанча вақт ўтгач фаолиятингизнинг бирор меваси маълум бўлишини кузатишингиз керак.

Агар бундай мева бўлмаса, сиз адашганингизни билинг ва ўзингизга бошқа машғулот турини танланг. Азизлар, агар бирор кишининг ваъзи ҳеч бўлмаса битта одамни Масиҳга келтирмаса, бундай ваъзхонга Худонинг элчиси муҳри етишмайди, деб ўйлайман.

У ўзининг ишларида муваффақиятга эришиши ёки эришмаслигига қарамасдан ишлашга мажбур, бироқ токи бу чақирувнинг мевалари аниқ маълум бўлмас экан, Худо Каломининг хабарчиси сифатида у ўзининг юқоридан чақирилганлигига ишонч ҳосил қила олмайди.

Мен орқали биринчи имонга келган киши ҳақида эшитганимда, менинг қалбим қанчалик хурсанд бўлган эди! Мен Муқаддас Марям онага ҳамду сано айтишга тайёр эдим, чунки менинг бутун қалбим мен қашшоқни ўз паноҳига олган, менга буюк мурувват кўрсатган, мен ўйлашимча мени бутун ҳалқлар мақташи керак бўлган ишни бажаришимда ёрдам берган Худони улуғларди.

Менинг кўз олдимда ҳеч бўлмаганда битта инсон жонининг нажоти шунчалик баланд турар эди. Шунга ўхшаш нажотга келишлар сизнинг ҳам меҳнатингизнинг натижаси бўлиши керак: акс ҳолда ваъз қилиш чақирувингизнинг иши эканлигига ишонч ҳосил қила олмайсиз.

Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top