2:39

Чўпон 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, навбатдаги мавзуларимиз орқали сизлар билан учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, сизнинг хоҳишингиз кучли эканлиги, ибодатингиз ва ғайратингиз билан уларни Худодан сўрашга тайёрлигингизнинг ўзи ҳам етарлидир.

Ҳозирча сизнинг уларга муҳтожлигингиз йўқ. Биз бундай айтишга журъат қилмаган бўлардик. Бизнинг чўпон бўлишга истагимиз борлиги маълум бўлгандан кўра қобилиятлар аввалроқ намоён бўлиши лозим.

Ниҳоят ҳақиқий чақирувни бутунлай исботловчи нарса, бу — ваҳийнинг тегишли кўрсатмаларидир. Бироқ бу вазиятларнинг келишидан аввал сизнинг кўп шубҳалардан ўтишингизга тўғри келади.

Биринчи ўринда уларни яхши томонга ҳаддан ташқари шошма-шошарлик билан таъбирламаслик учун эҳтиёт бўлиш керак. Агар Худонинг сизни Ўзининг узумзорига юбориш нияти бўлса, У аллақачон олдиндан сиз учун жой ва иш тайинлаган ва агар сиз ҳали ҳам уларни билмаган бўлсангиз, шубҳасиз керакли пайтда билиб оласиз.

Агар сиз фаришталарнинг ҳамма хусусиятларига эга бўлганингизда ҳам, сиз ҳеч қандай яхши натижага эришмаган бўлардингиз. Бунинг учун белгиланган вақт келиши керак ва Худо сиз орқали имонга келтиришни истаётган одамларга сизни олиб бориши керак.

Бизни ишга бўлган кучли иштиёқимиз енга бошлаганда, бизга ақл чегараларидан чиқиб кетмаслик жуда қийиндир. Агар бизнинг юракларимиз Масиҳга бўлган севги ва бечора гуноҳкорлар қисматига бўлган самимий ҳамдардлик билан тўлган бўлса, бу чегараларни вақтидан илгари бузиш биз учун қанчалик осон.

Лекин ким чуқур имонга эга бўлса, у шошилмайди. Менинг ўзим ҳам тўлиқ беш йил шу юк остида қолган эдим. Баъзан менга, ўз ваъзимни ҳеч бўлмаганда кўчада айтишим керакдек туюлар эди.

Мен бундай қилишга ишора қилган ва бунга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ҳар бир нарсага қулоқ тутардим. Бироқ Худо меҳрибонлик билан ва сездирмаган ҳолда менинг йўлимни тиканли бута билан тўсиб қўйди, ва шу йўл билан мен қутулдим, чунки агар мен ўз-ўзимга қўйиб берилганимда эди, У мени ўз вақти-соати билан қўйишни лозим кўрган фаолият доирасида бўлиш имкониятидан ўзимни-ўзим маҳрум қилган бўлардим.

Энди эса мен шуни тўлиқ англаб етдимки, мен ўзбошимчалик билан чиқиш қилмоқчи бўлган вақтимда ўз кучимга ортиқча баҳо берган эканман ва бундай буюк, муқаддас иш учун талаб қилинадиган тажриба ва руҳий онгга эга эмас эканман.

Азизлар, мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top