2:40

Азоблар 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, агар қилган гуноҳингиз учун таёқ ейишга чидасангиз, бу сизга қандай шараф келтиради?

Аммо яхшилик қилиб, азобга чидасангизчи, Худо бундан рози бўлади. Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: “Менинг изимдан юринглар”, деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди.

Тавротда У ҳақда ёзилганидек: “У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон эгри сўз ҳам чиқмаган”. Масиҳни ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди.

Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди. Шундай қилиб, Худо иродасига кўра азоб чекаётганлар яхшилик қилишга бел боғласинлар ва Ўз сўзига содиқ бўлган Парвардигорга жонларини бағишласинлар.

Хафагарчиликлардан, низолардан ва оғир синовлардан азоб чекишимизга йўл қўйиб, Худо бизни кўпроқ Унга суянишга ўргатади. Худо гуноҳларимиз оқибатида азоб чекишимизга ҳам йўл қўяди, токи тавба қилиш зарурлигини кўрайлик.

Бундан ташқари, Худо бизни Масиҳга ўхшатиш учун қийинчиликларни ишлатади. Бизга юборилган синовлар орқали феълатворимиз ўзгариши билан биз Масиҳга ўхшаб боришимиз керак.

Ҳаворийлар ўзгартирувчи бундай кучни маъқуллаганлар ва қабул қилганлар. Павлус шундай деб ёзганди: “Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз.

Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади”. Ёқуб мактубида эса қуйидаги сўзларни ўқишимиз мумкин: “Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда, уни катта севинч билан қабул қилинглар.

Шуни билингларки, имонингизнинг синалишидан сабр-тоқат ҳосил бўлади. Сабр-тоқат тўла самарасини кўрсатсин, токи сизлар ҳеч бир нарсадан камчиликсиз, комил ва нуқсонсиз одамлар бўлинглар.” Ёқуб китобининг 1 боби 2 оятидан 4 оятигача бўлган жойларида.

Ҳаворийлар қайғулар ва синовларни ишонч билан қабул қилишларининг сабабларидан бири, уларнинг бошига кучидан ортиғи тушишига Худони йўл қўймаслигига бўлган ишонч.

Улар ҳар сафар синовга дуч келганларида Худо уларни бошқаришига, синовга дош бера олишлари учун куч беришига ишонганлар. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top