2:47

Ҳаворий Павлус 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар! Худди кўплаб жасур масиҳий ваъзхонлар сингари, ҳаворий Павлусни ҳам шафқатсиз якун кутиб турган эди. Масиҳ туғилганидан кейин 64 йили император Нейрон даврида шафқатсиз таъқиблар вақтида бошқа кўплаб масиҳийлар билан бир қаторда Бутрус билан бирга у ҳам азобли ўлимни кутиб олди.

Ҳатто Павлуснинг ўлими ҳам, кейинги авлодга ўз ҳаётларини қадрламасликка илҳомлантирувчи намуна бўлди, зеро агар улар Масиҳ учун азоб чекса, унда Масиҳ билан бирга шоҳликда даврон сурадилар.

Биринчи асрларда мавжуд жамоатлардаги масиҳийларнинг эгилмас имони мажусийлар дунёси учун порлоқ намуна бўлди. Қандай қилиб ўлим олдида туриб ва Исонинг Худо эканлигини қаттиқ таъкидлаш мумкин, агар бу афсона ёки муттаҳамлик бўлса-чи? Кўринмайдиган Худога бундай бутунлай ишониш олдин ҳеч қачон кўринмаган нодир нарсадек туюлади.

Бундай кучнинг ва журъатнинг негизи нимадан иборат? Кўплаб одамлар шунга ўхшаш саволларга жавоб билан имонга йўл топдилар. Биринчи азоб чекаётганлар йилларида энг таниқлиларидан бири, Янги Аҳд издошлари давридаги Смирнадаги имонлилар севган нозир Поликарп эди.

“У ҳурматли одам бўлиб Масиҳни танада кўрган одамни боғлаб турадиган охирги тўда, чунки у Унинг севикли шогирди Юҳаннонинг оёқлари олдида ўтирган эди,” – деб ёзади Брюс.

У қачон ва қандай қилиб масиҳий бўлганлиги ноаниқ, лекин иккинчи асрнинг бошларида у Смирнада муваффақиятли хизматлар қилган. Френднинг сўзлари бўйича унинг таркибига “қалин тўланган ва яхши ташкил этилган” киримига кирардилар.

Унинг мажусийларга қарши хизмати ўзининг кучи билан шунчалик ҳайратда қолдирдики, у бутун Кичик Осиё бўйлаб, “даҳрий” – “осиёлик ўқитувчи, бизларнинг худоларимизни яксон қилувчи”, деб ном чиқарди.

Мажусийларнинг фикрларича, у ўлик одамни олқишлаяпти ва унинг Юҳаннодан билиб олган, Исо тарафидан кўрсатилган мўъжизалар ва таълимотларининг тўлқинланувчи хизмати айниқса мажусийларни ғазаблантирди. Шунингдек ғазаблар негизи ҳам унинг ёзуви бўлиб ҳисобланарди.

Бугунги кунгача сақланиб қолган ва у тарафдан ёзилган ягона ҳужжат, марказий ўринни Масиҳ ҳақидаги таълимот эгаллаган Филиппи жамоатига ёзган Мактуби ҳисобланади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top