MP3

Narrator 1 «Мен оламда бор эканман, оламнинг нуридирман» (Юҳ 9:5).

Ассалому алайкум. Ҳаётда биз тушунмайдиган, жавобларини топа олмайдиган жумбоқлар кўп. Уларнинг ҳар бирига жавобни фақат Худо бера олади. Исо Масиҳнинг шогирдлари ҳам биздай эдилар. Улар ҳам ҳаётда, атрофдаги бўлаётган воқеаларга жавоб топа олишмас, буни Исо Масиҳдан сўрашарди. Исо Масиҳ уларнинг ёнларида экан, ҳамма нарсага жавоб топиларди. Бир куни шогирдлар Раббий билан кетаётганларда, Исо Масиҳ бир туғма кўрни кўриб қолди. Шогирдлар ундан, кўрнинг шундай туғилишига ким айбдор, ота-онасими? – деб сўрашди. Масиҳ уларга «Бу Худонинг улуғланиши учундир» деб жавоб берди. Чиндан ҳам шу орқали Худо улуғланиши керак эди. Туғма кўрнинг кўзлари очилди. Уни таниган қўшнилари, танишлари ва қариндошлари бу ҳол қандай юз берганини сўрадилар.

Narrator 2 Кўр эса: «- Исо деган Киши тупукдан лой қилиб кўзларимга суртди-ю, «Бориб Силоам ҳовузида ювин», — деди. Мен бориб ювиндим ва кўрадиган бўлиб қолдим» — деб жавоб қайтарди. Кўр ўзидан ҳеч нарса қўшмади. У борини оддий ва тушунарли қилиб айтди. Бу катта мўъжиза эди. У Исо Масиҳ ҳақида балки умуман билмагандир. Ундан умид ҳам қилмагандир. Бироқ Исо Масиҳнинг Ўзи уни пайқаб, туғма кўрни шифолади. Келинг, туғма кўрнинг ҳатти ҳаракатларини кўриб чиқамиз.

Туғма кўр бўлган киши юрган эди. У нима қилиб юрган, тиланчилик қилганми ёки шунчаки сайр қилиб юрганми, буни билмаймиз.

Кейин Исо деган бир киши келиб, уни тўхтатди-да, тупукдан лой ясаб кўзларига суртди. «Бориб Силоам ҳовузида ювин» — деди. У эса бориб ювинди.

Narrator 1

Исонинг айтганини қилгани заҳоти, кўрнинг кўзлари очилди.

У бениҳоя хурсанд бўлган. Кейин ундан сўраганларга, оддийгина қилиб: «Исо деган бир киши мени шифолади» — деб қандай шифолаганини айтиб берди.

Унинг жасорати, қўрқмаслигини кўриш мумкин. У ростгўй бўлиши билан бирга, қўрқмас киши ҳам бўлган. Исо Масиҳ ҳақида дин арбобларининг фикрларини, Унга қаршилар кўплигини билиб туриб ҳам, тўғрисини айтишдан чўчимади.

Кўрнинг ҳатти-ҳаракатларидан, ўз тақдирига тан берганлиги, кўзлари кўришига ҳеч қандай умид қилмагани, Исо ҳақида эшитиб, Унинг ортидан шифо излаб юрмаганини кўрамиз. Чунки Каломда дардларига шифо излаб Унинг ортидан юрганлар ҳақида кўп ўқиганмиз. Бу кўр эса ҳеч нарса қилмади. Уни Масиҳнинг ўзи топбди. Топди ва сўрамаса ҳам, унинг кўзларини очди. Бугун ҳам ҳаёт шундай асло ўзгармаган.

Narrator 2 Баъзиларимиз, дардларимизга шифо олиш учун Исонинг ортидан юрамиз, Унга илтижо қиламиз ва дардларимиздан фориғ бўламиз. Баъзан Исо Масиҳнинг ўзи кутилмаганда бизнинг ёки бошқаларнинг ҳаётига келиб, Ўз иродасини амалга оширади. Баъзан эса умуман Худони танимайдиган, билмайдиган одамлар ҳаётида мўъжиза яратади.

Худо қандай ишлашидан қатъий назар, Унга ишонишимиз, умид боғлашимиз ва Унинг иродасига кўра ҳаёт кечиришимиз лозим. Бу биз – Худо фарзандларининг вазифаси. Севимли биродарлар, ҳаётимизни Худонинг қўлига У улуғланиши учун топширайлик. Шунда Самовий Отамиз, кўз кўриб қулоқ эшитмаган мўъжизаларни амалга оширади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top