Ассалому алайкум азиз биродарлар! Азизлар, шу вақтгача Муқаддас Руҳ сизнинг ҳаётингизда шунчаки “меҳмон” эди, негаки У сиз масиҳий бўлган пайтдаёқ сиз билан бирга яшаш учун ҳаётингизга келган эди.
Баъзида У кичик бир сандиққа қулфланди, чунки сиз уйнинг қолган қисмини ўз ҳузур-ҳаловатингиз учун ишлатишни хоҳладингиз. Энди эса сиз Уни меҳмондан кўра устунроқ бўлишини хоҳлайсиз, янада аниқроғи, ҳаётингизда иш юритиш ҳуқуқини Унга бериб, барча хона калитларини Унга тутқазасиз.
Сиз Муқаддас Руҳни ақл-идрокингиз кутубхонасига, иштаҳангиз ошхонасига, қавм-қариндошлик меҳмонхонасига, ижтимоий ҳаётингиз ўйингоҳига таклиф қиласиз. Сиз Уни сирли ва уятли ҳаракат учун буюртирилган кичик яширин хоналаргача таклиф қиласиз.
Буларнинг ҳаммаси ўтиб кетди. Энди У Бошқарувчи! Азиз биродарлар, Римликларга мактубининг 12 боби 1 ва 2 оятларидаги чақирув сиз учун очилди ва у сиз учун муҳим аҳамиятга эга, яъни сиз “Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишлашни хоҳлайсиз.
Ва сиз бу дунёга уйғунлашишни бошқа хоҳламайсиз, балки, “Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканлигини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаришни хоҳлайсиз.
Энди сиз биласизки, сизнинг баданингиз ичингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбасидир. Сиз энди ўзингизга тегишли эмассиз, негаки сиз Раббимиз Исонинг қимматбаҳо қони эвазига сотиб олингансиз.
Шунинг учун энди сиз Худоники бўлган баданингиз ва руҳингиз билан Уни улуғлашни хоҳлайсиз.” 1 Коринфияликларга мактубининг 6 боби 19 ва 20 оятларида айнан шу хақида ёзилган.
Энди бутун қалбингиз билан аввало Худонинг Шоҳлиги пайида бўлишингизни хоҳлайсиз. Энди сиз юқоридаги, Худонинг ўнг томонида ўтирган Масиҳ бўлган жойдаги нарсалар пайида бўлишни хоҳлайсиз.
Чунки сиз ўлгансиз, янги ҳаётингиз эса Масиҳ билан Худо ҳузурида пинҳондир. Энди сиз ҳаворий Павлус каби таърифлаб бўлмайдиган қувонч билан айта оласиз: “Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман.
Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпман”. Галатияликларга мактубининг 2 боби 20 ояти.
Сиз ўз ҳаётингизни Масиҳнинг ҳаёти билан алмаштирдингиз. Агар сиз буларни бутун қалбингиз билан айта олсангиз, демак сиз тўғри йўлдан боряпсиз. Азизлар, шу жойда мавзуга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.