Ассалому алайкум азиз биродарлар. Албатта, етакчилар ўз етакчилик фалсафасига тўғри келувчи ҳаракат қуришнинг ташкилий қисмига кўпроқ эътибор бериб, урғу қилиши табиий.
Агар етакчи ҳаракат қуришнинг муҳимлигини тан олган ҳолда ҳаракатнинг бошқа муҳим икки ташкилий қисмининг ташкиллашишига ёрдам берса, ҳаракатда муаммо туғилмайди. Бундай ҳолда, гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳаракатнинг ҳамма ташкилий қисмларига бир хил аҳамият беради.
Доно етакчилар ўз инъомларини билади ва ҳамкасабалари ҳам ҳаракатнинг ҳамма ташкилий қисмларига ўз ҳиссаларини қўшишлари учун гуруҳларини ҳар хил инъомлари ва қобилиятлари билан тўлдиради.
“Забадийлар оиласининг онаси ўғиллари билан бирга Исонинг ҳузурига келди. Нимадир сўрамоқчи бўлиб, Унга таъзим қилди. Исо аёлдан сўради: Сен нима истайсан? Сенинг Шоҳлигингда бу менинг икки ўғлимнинг бири ўнг томонингда ва бири чап томонингда ўтиришларини буюргин! -деди Унга аёл.
Исо жавоб бериб деди: Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичажак ҳасратли тақдир шаробини ича оласизларми? Ичамиз! — деди улар. Исо уларга: Сизлар-ку Менинг косамдан ичиб, ҳасратларимни чекасизлар, аммо Менинг ўнг ва чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Менинг ихтиёримда эмас.
Отам бу ўринни кимларга тайёрлаган бўлса, уларга буюради, — деди. Бошқа ўн шогирд буни эшитгач, икки ака-укага аччиқлана кетишди. Исо эса уларни ёнига чақириб, деди: Биласизларки, дунё халқлари устидан отабеклар ҳокимлик қилади. Аммо сизнинг орангизда бундай бўлмасин.
Орангизда ким катта бўлишни истаса, сизга хизматкор бўлсин. Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, сизга қул бўлсин. Зеро Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган”. Матто Хушхабар китобининг 20 боби 20 оятидан 28 оятигача бўлган жойлари.
“Масиҳ чеккан азоб-уқубатларнинг шоҳиди ҳамда Унинг намоён бўлажак улуғворлигининг қатнашчиси сифатида ўзимдай оқсоқоллардан ўтиниб сўрайман: назоратингиздаги Худонинг сурувини яхши боқинглар. Бу ишни мажбурий эмас, балки Худога ёқадиган даражада кўнгилдан чиқариб қилинглар. Қабиҳ ғаразгўйликсиз, сидқидилдан иш тутинглар. Қўлингиз остидаги сурувга ҳукмронлик қилмасдан, яхши ўрнак кўрсатинглар”. 1 Бутрус китобининг 5 боби 1ва 3оятлари.
Хизматкор-етакчи ҳам, бошқариб, ҳам хизмат қилгани туфайли мувозанат муҳим. Хизматкор-етакчи у хизмат қилатуриб бошқараётганини тушуниши керак. Улар учун қандай қилиб яхши хизмат қила олишингиз ҳақида улардан сўраб олинг. Шогирдингизнинг муҳтожликлари учун доимо ибодатда бўлинг. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.