4:11

Мақсаднинг ягоналиги

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Биз сизлар билан ўзгарган мақсад ва ўзгарган иштиёқ мавзуларида сухбатлашдик. Биз имонга келган кунимиздан бошлаб энди бутунлай бошқа бир шахс бўлдик. Бизнинг эски хаётимиз йўқ бўлди. Фақатгина Худо билан янги хаётимиз бор холос. Хаётга бўлган аввалги қарашларимиз ўзгарди, мақсадимиз ўзгарди, юрагимиз ўзгарди ва ўзгаришда давом этмоқда, инсонларга ва муаммоларга бўлган муносабатимиз ўзгарди. Худонинг оиласига қабул қилиндик. Шахсан Қудратли Тангримизнинг Ўзи бизларни Муқаддас Рух билан мухрлади. Бу мухр бизнинг абадий хаётга эгалигимизни ва Худо оиласига тегишли эканимизни биладиради. Биз янги ижод ва Худо хонадонининг аъзоси бўлсак хам, хамон бу дунёда, шайтон хукмронлик қилаётган дунёда яшаяпмиз. ШУнинг учун доимо хушёр бўлишимиз керак. Душманимиз турли хил ёлғонлар ва алдовлар билан бизни Худовандимизнинг йўлида чалғитишга уринади.

БУни билган холда хаворий Павлус Филлипи шахридаги жамоатга шундай ёзган эди: “Агар сизларда Масихдан келган Бирон жасорат, мухаббатдан туғилган бирон тасалли, Муқаддас Рухдан илхомланган бирон бирдамлик, дилдан чиққан бирон мехру шафқат бор бўлса, у холда менинг севинчимни мукаммал қилиб, фикр-зикрингизда якдил, мехр мухаббатингизда айнимайдиган бўлинглар, ўзаро хамдард ва хамфикр бўлиб юринглар.” У хамма имонлиларни хамфикр ва муносабатларда ягона мақсад билан яшашга ундаяпди. Агар биз биродарларимиз билан яхши муносабатда бўлмасак, душманимизга очиқ нишон бўлиб қоламиз. У бизни осонгина енгади. Атрофимизда бизга ёрдам берадиган, қўллаб қувватлайдиган биродарларимиз бўлмайди. Хаворий Павлус эса бизни, яъни жамоатдаги хамма биродарларни бир фикрда, бир мухаббатда ва бир мақсадда бўлишимизни уқтиряпти. Аммо бу бир фикр, бир мухаббат ва бир мақсад нима?

Юханно 15 боб 15 оятга кўра, Масих Худованддан эшитган хамма нарсани бизларга билдирган. 1Коринфликлар 2 боб 16 оятда шундай ёзилган: «Худованднинг фикрини ким англаб етибдики, Унга таълим берса? Бизда эса Масихнинг фикри бор.” Павлус айтган мухаббатда бир бўлинглар дегани нима? Қандай мухаббатда бир бўлишимиз керак? Бунга эса Юханно 13 боб 34-35 оятлардан жавоб топамиз. “Сизларга янги буйруқ беряпман: бир-бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар хам бир-бирингизни шундай севинглар. Агар орангизда мухаббат хукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни хамма шундан билиб олади.” Бу Масихнинг, Раббимизнинг буйруғи эди. Бу бизнинг иродамизга боғлиқ эмас. Севиш ёки севмасликни танлай олмаймиз. Бу буйруқ. Унга итоат этишимиз керак. Бу харакатимиз Уни улуғлайди. Доим хам бошқаларни севиш осон бўлмайди. Бунинг учун харакат ва ўрганиш керак бўлади. Лекин «бир-бирингизни севинглар” деган буйруқни бажаришга интилишимиз керак.

Агар хеч-қандай келишмовчилик ва турли хилликларга қарамасдан, орамизда МАсихнинг севгиси бўлса, дунё ахли бизнинг Унга тегишли эканимизни билиб олади.

Мақсад эса битта. Аниқроғи битта бўлиши керак. Энди ўзимизнинг фойдамизни эмас, Худованднинг улуғворлиги учун яшашни мақсад қилишимиз керак. Унга бўлган имон билан итоатли хаёт кечиришимиз керак. Агар Унинг амрларига сўзсиз итоат қилсак, бундай хаётимиз ўз-ўзидан Худовандни улуғлайди. Биласизми Худованд кўпинча биродарлар орасида жуда яхши ишлайди. У бизларни бир-биримизнинг хаётимизга боғлиқ ва алоқадор қилиб қўяди. Бизнинг муносабатларимиз орқали У Ўзининг далдасини, хамдардлигини кўрсатади. Агар биз хаммамиз Масих атрофида жамлансак, ўзаро мухаббатимиз, ёрдамимиз орқали Унинг улуғворлигини намоён қиламиз. Сухбатимизни якунлар эканмиз ПАвлуснинг Филлипи жамоати учун ибодатидан бир парча келтирамиз: “Сизларнинг мухаббатингиз хам хар қандай билим ва сезгида такомиллашиб, яна кўпдан кўп ортиб боришини Худодан сўрайман.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top