3:10

Фол хақида тушунча 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, мен ҳам сизнинг фикрингизга қўшиламан.

Тўғри, ҳаёт жуда мураккаб. Инсон ҳаёти давомида ҳар хил қийинчиликларга, муаммоларга дуч келади. Кимдир йуколиб колган сигирини топиш учун, кимдир бой-бадавлат бўлиш учун, кимдир эса душманини лаънатлаш учун фолбинга мурожаат қилади.

Яна кимдир, турмуш ўртоғини эътиборини тортиш учун фолбиндан ёрдам сўрайди. Инсонлар турмуш ташвишлари, ҳаётда содир бўлаётган бевафолик, душманлик ва кулфатларни фолбинга бориш учун сабаб килиб курсатишади, аммо фолбин эмас, факатгина раҳм-шафқатли Эгам одамларнинг азоб-уқубату, дардларини шодликка айлантиришга кодир.

Одамлар фол орқали ҳаёт йўлимни билиб оламан, ҳаёт тарзимни ўзгартираман дейишади, бирок хеч ким хоҳламаган вазиятни фол, жодугарлик орқали ижобий томонга бура олмайди.

Худованд Каломи Таврот, Забур ва Инжил фолни ҳукм қилади. Одамлар фол очираман деб жодугарларга, жодугарлар эса ўз навбатида жин-ажиналар оламига мурожаат қилади.

Бу иш Худога умуман мақбул эмас. Яратувчи Худо Ўзи яратган инсонларнинг Ҳокимидир. Муқаддас Эгам инсониятга жуда яқин. Инсон ҳеч қачон Ҳақ Таолонинг тўлиқ ҳокимлигини ўзига ўзлаштириб ололмайди. Худованд инсонга дунёдан ва ундаги бойликлардан фойдаланишда эркинлик берган, бироқ инсон дунёни тўлалигича ўз измига бўйсундира олмайди.

Одамзод бу дунёдан вақтинчалик фойдаланиш имкониятига эга ва инсоният Яратувчиси олдида маъсулиятлидир. Инсоннинг ўз Яратувчисига итоаткорлиги ёки бўйсунмаслиги бутун оламга таъсирини курсатади.

Фолбинлик билан шуғулланиб, ёки фолбинга мурожаат килиб гуноҳга кул ураётган одам ўз оиласидаги муносабатни, ёру-дўстлари ўртасидаги алоқани ва энг асосийси, Худо билан муносабатни ёмонлаштиради.

Гуноҳ ер юзига келгач, зорланиш ва машаққат инсониятнинг қисмати бўлиб қолди. Бу қисмат Ҳазрати Исонинг иккинчи марта келганидан сўнг янги инсонни яратгунига қадар давом этаверади. Инжили Шарифда шундай езилган:

“Мен сизларга бир сир айтаман: ҳаммамиз ўлмаймиз-у, аммо ҳаммамиз ўзгариб кетамиз. Тўсатдан, кўз очиб юмгунча, охирзамон карнайи чалинганда ўзгариб кетамиз. Ҳа, карнай чалинганда ва шу онда марҳумлар яна ҳеч ўлмайдиган бўлиб тириладилар. Шунда биз, ҳаёт бўлганлар ҳам ўзгариб кетамиз. Бу ўткинчи баданимиз чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган вужудга бурканиши керак.” 1-Коринфияликларга мактубининг15-боби 51 оятидан 53 оятигача бўлган жойлар. Азизлар, ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top