Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан соғ-саломат учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, аввал бошқа одамлар билан гаплашганимда ва уларнинг оилаларида ҳам жанжаллар бўлганини эшитганимда, бу нарса оддий, деб ўйлардим.
Оилада жанжал бўлмаса бу носоғлом оила, деб ўйлардим. Бир куни мен битта танишим билан оила ҳақида гаплашиб қолганимда, “Сизнинг оилангизда жанлжаллар бўлаяптими?” деб сўраган эдим ва у салбий жавоб берганида мен ҳайрон қолган эдим.
Бўлиши мумкин эмас деганимда, шунда у: “Қаерда сен ўқидинг ёки эшитдинг оилада жанжаллар бўлиши керак, шарт деганини, Худо оилани қандай қилиб ва нима учун яратган?!” — деб сўради.
Шунда мен ўйланиб қолдим, ҳақиқатдан ҳам қаерда Худо айтган оилада жанжал бўлса бу оддий ҳолат? Худо бир-бирингизни севинглар, бир-бирингизни ҳурмат қилиб бўйсунинглар дегани бу аниқ!!! Бўлмаса жанжаллар қаердан, кимга бу жанжаллар керак, деб ўйланиб қолдим.
Албатта шайтондан, оилада жанжаллар бўлганда фақат шайтон хурсанд бўлади. Демак, оила ҳақида бўлган фикрларим ёлғон! Шундан кейин мен ибодат қилиб Худодан кечирим сўрадим ва оила ҳақида бўлган фикрим ўзгарди.
Шунга ўхшаб бизнинг ҳаётимизда эркин яшашимиз учун ҳалақит берадиган ҳар хил ёлғонлар бор. Юҳанно мактубининг 8-боби 32 бобида Исо айтган: “Ҳақиқатни билиб оласизлар ва ҳақиқат сизларни озод қилади.”
Биз оила қурганимизда, иккита ҳар хил характер, ҳар хил тарбия қўрган, ҳар хил дунё қараши бўлган инсон билан бирлашамиз. Янги муносабатлар, ҳаёт жараёнида биз бир-биримизни хафа қиламиз, билиб-билмай бир-биримизнинг юрагимизни оғритамиз.
Кичкина нарсалардан катта жанжаллар бошланади. Баъзи эр-хотинлар бир-бирига кечирим бера олмасдан ажрашиб кетаяпти ёки бирга яшаса хам, бағритошлик билан муомила қилишади. Бағритошлик, кечирим бермаслик оқибатида эса кўп одамлар ҳиссий касалликларга, гипертония, язва ва токсикозларга учрайди.
Худо бизларни уч бирли инсонлар қилиб яратди: бизда танамиз, жонимиз ва руҳимиз бор, ва улар бир-бири билан боғлиқ. Агар биз юрагимиздан бирон-бир одамга кечирим бермасак, бу нарса жисмоний ҳолатимизга ҳам таъсир қилади. Албатта бу осон иш эмас. Чунки биз бу адолатдан эмас, унга қайтаришим керак, деб ўйлаймиз. Бизнинг адолат тушунчамизга бу тўғри келмайди.
Умуман атрофимизга қарасак, филмларда каҳрамонлар бир-биридан қасос олиб, бир-бирини уради, ўлдиради. Кўп динларда тишга тиш, қонга қон, деб айтилган. Лекин азизлар, ҳар қандай жанжал Худони ғазабини келтиради. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди.Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.