2:28

Кечаси сийиб қўйиш

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Кўп болаларда уйқуда сийиб қўйиш ҳодисаси учрайди. Агар сизнинг болангиз кечаси сийиб қўядиган бўлса-ю, лекин кун давомида тез-тез сиядиган ёки сияётган пайтда оғриқ сезадиган ёки иситма чиқаётган бўлмаса, унда сийдик йўллари инфекцияси билан боғлиқ муаммолар бўлмаса керак. Шифокор ҳар эҳтимолга қарши сийдик анализини қилиб кўриши керак. Кечаси сийиб қўйиш аксари болаларнинг кечаси қаттиқ ухлаб

қолганига боғлиқ бўлади. Улар сийиши зарур бўлган вақтда уйғона олмайдилар, бунинг натижасида ётган жойларига сийиб қўядилар.

Бошқаларда эса қовуқ сийдикни етарлича сақлаб тура олмайдиган бўлади, шунга кўра улар кечаси сиймасдан ухлай олмайди. Фойдали маслаҳатлар: Боланинг ухлашидан 3-3,5 соат олдин суюқликларни 1-2 пиёлага камайтириш, сўнг ҳеч қандай суюқлик ичмаслик. Бола қора чой ичмаслиги керак, чунки у сийишни кучайтиради.

Агар кўк чойга ўрганган бўлсангиз, уни ўрнига қайноқ сув ичишга ҳаракат қилинг ва бунинг фойдаси бор ёки йўқлигини кузатинг.

Уйқуга ётишдан олдин бола, албатта, сийиши керак. Унга яхшилаб сийиб олиши кераклигини айтинг. Бола қовуқдаги ҳамма сийдикни чиқариб юбориши керак.

Бола сияман деб ташқарига чиқиб юрмаслиги учун каравотининг ёнига бирорта идиш қўйинг.

Болаларга ўрнига сийиб қўймасдан уйғонган кунлари бирор мукофот бериш ҳам ёрдам беради. Шоколад ёки бирор қимматбаҳо нарса бериш керак эмас. Оддий жадвал чизилган қоғозга бола сиймасдан уйғонган ҳар бир кунни кулиб турган чеҳра кўринишида белгилаб бориш етарли бўлиши мумкин. Болага: “Агар икки ҳафта ҳеч сиймасдан уйғонсанг, сенга ажойиб совғам бор”,- деб айтинг. Болангизни кечаси сийгиси келса, у ҳожатхонага бориши кераклигини эслатинг.

Яна бир фойдали усул шуки, болани кун бўйи узоқроқ сиймасдан сабр қилиб юришга ўргатинг. Бу қовуқ чўзилиб, сийдикни кўпроқ сақлай олишига ёрдам беради.

Бола қовуғини яхшироқ бошқара оладиган бўлиши учун миясини

ривожлантиришга эътибор беринг. Ҳар бир бола ҳар хил. Баъзиларда бу муаммони йўқотиш узоқроқ вақт талаб қилади. Шунинг учун, сабрингизни жамлаб, болани тушунган холда бу муаммога севги билан ёндошсангиз ушбу муаммони биргаликда енгиб чиқасиз.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top