2:38

Хафақонлик касаллиги

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Одам танаси томирларида қоннинг маълум куч билан окиши қон босими деб аталади.
Одатда қон босимининг 140-90 дан пастрок бўлиши нормал хисобланади.

Кон босими турли сабабларга кўра кўтарилиши ёки пасайиши мумкин. Бу хол эса киши танаси холатига таъсир қилади. Агар одам хаяжонланса, асабийлашса ёки хафа бўлса, қон босими кўтарилади. Бироздан сўнг эса меъёрига кайтади. Бу — меъёр холати хисобланади.

Баъзи одамларда кон босими мунтазам ёки узок вақт мобайнида меъёридан кўра юкорироқ бўлиши улардаги хафақонлик касаллигидан далолатдир.
Хафақонлик ёши ёки жинсидан катъи назар хар кандай одамда бўлиши мумкин. Кўп холларда, тахминан 95 фоиз хафақонликнинг келиб чикиш сабаблари номаълумлигича колади. Бу касалликка чалиниш эхтимоли юқори бўлганларга ёши катта одамлар, буйрак, семизлик, қанд касаллиги билан оғриган беморлар киради.

Баъзилар ўзларида кузатилаётган бош оғриғи, бош айланиши, чарчашини қон босими натижасида келиб чикади, деб хисоблашади. Аслида эса бундай холатлар тушкунликка тушиш, мушаклар зўрикиши, камқонлик, сувсизланиш ва бошка сабаблар туфайли юзага келиши мумкин. Хафақонлик назорат килинмаса ва даволанмаса инсульт, юрак хуружи, юрак ёки буйрак фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, бундан қон томирларига хам зиён етади.

Буни автомобиль боллонига ўхшатиш мумкин: боллонни канчалик кўп дамлаб босимини оширсангиз, шунчалик тез ейилади. Қон томирларида хам худди шундай холат юз беради. Хафақонликка чалинган бемор бутунлай соғайиб кетиши хам мумкин. Аксарият холларда касаллик бемор умрининг охиригача давом этади. Шунинг учун хам уни дори-дармонлар ёрдамида назорат килиш лозим. Соғлом турмуш тарзи талабларига амал килинса хеч кандай кийинчиликсиз хафақонликнинг олдини олиш мумкин.

Кўпчилик одамлар ўзларида хафақонлик касали борлигини йиллар давомида билишмайди. Шунинг учун хам бу касаллик “сокин котил” деб хам аталади. 
Хафақон касаллиги бор-йўклигини билишнинг ягона йўли қон босимини ўлчашдир. Бу тез ва осон амалга оширилади. Шифокорларимизга учрашсангиз бас. Қон босими тонометр асбоби билан ўлчанади. Иложи бўлса, қон босимингизни тез-тез ўлчатиб билиб юрганингиз ўзингиз учун фойдалидир.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top