Салом азизлар. Бутун инсонлар томонидан тан олинган ва ўқилаётган, бизнинг қалбимизга ёзилган тавсияномамиз – мана сизларсиз. Очиқ кўриниб турибдики, бизнинг хизматимиз орқали ёзилган Масиҳнинг мактуби сизларсиз. Бу сиёҳ билан эмас, балки барҳаёт Худонинг Руҳи билан ёзилган ҳамда тош лавҳаларга эмас, балки инсон қалблари бўлган эт лавҳаларга ёзилган мактубдир
Улар қандай тавсиянома бўлиши мумкин? Ҳаворий Павлус, ”Сизлар билан нималар бўлганига назар ташланг. Сизларга ҳақиқат Каломини олиб келганимиздан кейин ҳаётингизда бўлиб ўтган ўзгаришларга назар ташланг. Содир бўлган нарсаларни кўряпсизми?” демоқда. Ҳаворий Павлуснинг Коринфликларга йўллаган биринчи мактубида гўзал бир оят бор, ушбу оятда ”Наҳотки билмасангизлар? Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар (1Кор. 6:9)” деб ёзилган. Ушбу оят рўйҳат қилиб зинокорларни, бутпарастларни, баччабозларни ва бошқаларни мисол сифатида келтирган. Павлус давом этиб, “Сизлар баъзиларингиз шундай эдингизлар. Ва лекин сизлар ювиндингиз, ва лекин муқаддас бўлдингиз, ва лекин Раббимиз Исо Масиҳнинг номи ва Худойимизнинг Руҳи билан оқландингиз (1Кор. 6:11)”, деб айтган. Улар билан ажойиб воқея содир бўлди. Шунинг учун Павлус уларга, “Ҳаётингизга назар ташланг. Агар сизга айтган ҳақиқат Худодан бўлмаганида эди, ҳаётингиз ўзгарармиди? Ҳаётингизнинг ўзи бизнинг тавсияномамиздир.”, деб айтган.
Аввалам бор, бу ерда сўнмас оптимизм ҳақида гапирилмоқда. Павлус, “Худога шукр! (2Кор.)”, демоқда. Бу сўзлар эса, Павлуснинг қандай ҳаёт кечирганини кўрсатади. У барча нарса учун, яхшими ёмонми дойим Худога шукр қилиб келган.
Кейин эса, сўнмас омад туйғусини кўрсак бўлади: “У бизни доимо Масиҳнинг тантанали юришида олиб бораётир (2Кор 2:14)”. Ҳеч қандай омадсизлик йўқ. Айнан Павлуснинг эмас, аксинча Масиҳнинг режасидаги тантанали юришдир.
Ўн тўртинчи оятдан ўн олтинчи оятгача унутилмас таъсир ҳақида гапирилган. Павлус қаерда бўлмасин у дойим хоналарда хуш бўй хидни тарқатаётир, яъни Масиҳнинг хуш ҳидини демоқда. Лекин бу хушбўй хидни рад этган баъзилар ҳалок бўлишларини ва шу йўсин, уни қабул қилганлар эса халос бўлишлари ҳақида гапирмоқда.
Ушбу бобнинг ўн еттинчи оятида Павлуснинг бенуқсон ҳақиқатгўйлигини кўрсак бўлади. Бу эса қуйидаги сўзларда мужассамдир, “Худо томонидан юборилган ва Масиҳ хизматида бўлган кишилардек, Худонинг кўзи олдида соф кўнгилдан воизлик қилмоқдамиз.” Сўнгра, қуйидаги оятда рад этиб бўлмас ҳақиқат ҳақида гап кетади. Учинчи бобдаги биринчидан учинчи оятларда Павлус қуйидаги сўзларни айтяпти, “Бутун инсонлар томонидан тан олинган ва ўқилаётган, бизнинг қалбимизга ёзилган тавсияномамиз – мана сизларсиз. Очиқ кўриниб турибдики, бизнинг хизматимиз орқали ёзилган Масиҳнинг мактуби сизларсиз. Бу сиёҳ билан эмас, балки барҳаёт Худонинг Руҳи билан ёзилган ҳамда тош лавҳаларга эмас, балки инсон қалблари бўлган эт лавҳаларга ёзилган мактубдир.”
Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.