2:55

Ҳеч нарсага улгуролмаяпман

MP3

Нега Малика ҳамма нарсага улгуради-ю, мен улгуролмайман? Ҳар сафар ўзини хотиржам тутади. Ишини ўз вақтида якунлайди? Мен бирор нарсани хато қилаяпманми?

Ассалому алайкум. Ишли аёлларнинг кўпчилиги ҳаётида ўз-ўзига шундай саволни берган бўлиши керак. Хўш, нега баъзи нарсаларга улгура олмаймиз? Бунинг учун «улгура олмасликнинг» сабабини топиш керак. Агар ишингизга ва ҳаётингизни разм солиб қарасангиз, айнан қаерда кечикмаслик кераклигини англаб оласиз. Баъзида ишга кеч қоласиз? Нега? Балки ишга бориш сиз учун зерикарлидир. Ишингиз сизга ёқмас. Баъзида эса борадиган жойингизга эрта борасиз. Чунки ўша жой сиз учун қизиқарли. Агар ишга кеч қолсангиз, кечикканингиз учун сўкиш эшитасиз. Ойлигингиздан ушлаб қолишади, ва нихоят қилиниши керак бўлган ишлар вақтида қилинмайди.

Агар ҳар доим ишга кеч қолаверсангиз, демак ишингизни севмайсиз. Бундай ҳолатда сиз ё ишингизни ўзгартиришингиз керак ё бўлмаса, ишлаб турган ишингизни яхши кўришингиз керак. Ишингизнинг фойдали ва яхши томонларини ўйланг. Шу ишни яхши бажара олишингиз ҳақида ўйлаш ҳам ишингизга ижобий томондан қарашга ёрдам беради. Агар ишларингизга вақтида улгура олмаётган бўлсангиз, сизда ўз-ўзини назорат қилиш етишмайди. Сиз ўзингизни бошқара олмасангиз, кўп нарсаларни вақтида қилишга улгура олмайсиз. Ўз-ўзингизни бошқаришни ўрганинг, шунда вақтни ҳам тўғри тақсимлай оласиз. Умуман ўз-ўзини бошқариш, вақтни тўғри тақсимлаш осон иш эмас. Бунинг учун донолик керак.

Доноликни эса сиз Яратувчидан сўраб олинг. Каломда шундай ёзилган: «Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин. Худо унга беради.» (Ëқ 1:5)

Вақтида ётиб ухлаш ҳам доноликка киради. Энг муҳими вақтида ётиб ухланг. Кеч соат 1-2 гача ўтираверманг. Вақтида ухласангиз, вақтида уйғона оласиз. Кейин эса эртага борадиган ишингизга бугун кечқурундан тайёргарлик кўринг. Туфлиларингизни артиб тозаланг. Сумкангизга керакли нарсаларни солиб, ишга боришга тахт қилиб қўйинг. Офисга боргач, эса қайси ишингиз сиз учун қийин ва ёқимсиз бўлса, эрталабдан ўша ишингизни бажаришга киришинг. Уни кейинга қолдираверманг. Бу нарса сизга нисбатан бошлиқда салбий фикр уйғонишига олиб келади.

Ҳамма нарсани олдиндан режалаштириб, режага асосан иш тутадиган аёллар ўз ишларини, белгиланган вақтида бажариб бўладилар. Ундайлар бошлиқдан мақтов ҳам эшитадилар. Агар сиз ишини режалаштиришни ёқтирмайдиган аёллар тоифасига кирсангиз, ҳамма нарсага улгуришни айнан ишни режалаштиришдан бошланг. Буни бирданига қилиш сиз учун қийин бўлса, ҳар куни оз-оздан режалаштириб боришни ўрганинг. Охири режалаштириш сиз учун одатга айланиб қолади. Сиз қилиниши керак бўлган ишларни ҳар кунга бўлиб чиқинг. Сиз ишингизни қачон тугатишингиз керак бўлса, ўша кунга қадар ишларингизни муҳим ва кейинроқ қилса бўладиганларига бўлиб чиқинг. Ана шунда ҳар куни вақтингиз унумли ўтади. Бекорчи нарсаларга чалғимайсиз. Ҳар кунги ишни вақтида қилишга ҳаракат қилинг. Шунда кейинги кунга ишлар кўпайиб қолмайди. Хуллас, сиз қаерда ҳаракат қилманг, ҳар доим Худонинг донолигига муҳтож бўласиз. Доноликнинг боши эса Худодан қўрқмоқликдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top