3:08

Атрофдагилар ва таъсирлар

MP3

Салом азизлар! Кимдир сизнинг фикрингизни қўллаб қувватламай сиз ҳақингизда нотўғри фикрга борадиган бўлса, бу билан энди хамма сиз ҳақингизда шундай фикрда дегани эмас. Бундай хаёл билан яшаш ўз-ўзини алдаш билан баробардир. Бу нарсани тўлиқ тушуниш учун, аввалам бор инсоннинг шахсиятига назар ташлаб уни ўрганиш керак деб ўйлайман. Нима учун баъзилар биз ҳақимизда яхши фикрда бўлса, қолганлари эса ёмон фикрда? Нима учун бундай? Нима учун атрофингиздаги барча инсонлар сиз ҳақингизда хамфикр эмас? Гап шундаки, биз одамлар хар хилмиз. Дунёда қанча одам бўлса, шунча дунё қараш ва хаётга бўлган муносабатлар мавжуддир. Худо бизни хар ҳил қилиб яратди. Нафақат ташқи кўринишда, балки, бир биримиздан ички дунёимиз билан ҳам ажралиб турамиз.

Аввалам бор хар бир одам бу нафақат тана ва унинг аъзоларидан иборат бўлган ижод. Буларнинг хаммаси ташқи кўриниш билан боғлиқ нарсалардир ва улар фақат инсоннинг одам қиёфасида эканини англатиб турувчи белгини беради холос. Инсоннинг энг қизиқ қисми эса, айнан унинг онги, ички дунёси, ҳаётга ва одамларга бўлган муносабати, руҳий дунёси, севиш қобилияти ва шунга ўхшаш кўпгина тарафлардан иборатдир. Шунинг учун, сиз ҳақингизда хар бир одам хар ҳил фикрга бориши табиийдир. Чунки, хар бир инсон Худонинг ноёб ижодидир, демак, фикрлар ҳам хар ҳил ва уларнинг ноёб бўлиши табиийдир. Шу сабаб билан ҳам, бордию сиз ҳақингизда ёмон фикрга боришса, дарров хафа бўлманг. Чунки, аввалам бор, бундай вазият сиз ўзингиз ҳақингизда фикр-мулоҳаза қилиш имкониятини яратади.

Айнан сиз ҳақингиздаги ёмон фикрлар сизни ўзгартиришга ва устингизда ишлашга чорлайди. Бу шундай. Бордию, сиз ҳақингизда фақат яхши фикрларни эшитсангиз, демак ўсишга ва ўзгаришга сабаб бўлмайди. Ўзингиз ҳақингизда ёмон фикр эшитсангиз, хафа бўлмай, керакли хулосалар чиқариб, ўзгаришга бел боғланг. Бир нарсани тушуниш жуда мухим, у ҳам бўлса, сиз хаммани ҳам хурсанд қила олмайсиз. Кимгадир ёқасиз, кимгадир ёқмайсиз. Бунинг ажибланарли жойи йўқ. Энг мухими, сиз ҳақингиздаги фикрлар қандай бўлишидан қатъий назар, сиз ўз устингизда ишлашда тўхтамаслигингиз керак. Хаёт шундай экан. Сиз ё пастга қараб кетасиз, ёки тепага. Учинчиси берилмаган. Ҳа, жойда ҳам тураверса бўлади, лекин олдинга юрмай бир жойда туравериш бу орқага ёки пастга кетиш билан баробардир.

Шунинг учун, азиз дўстим, сиз ҳақингизда ким қандай фикрда бўлмасин, сизни хеч нарса тўхтата олмаслиги керак. Чунки, олдингизда мақсаду-орзуларингиз бор. Шундай экан, атрофингизда қанча одамлар бўлмасин, таъсирлар қанчалик кучли бўлмасин, қийинчиликлар қанча тўсқинлик қилмасин, хеч нарса сизни бу ҳаётда тўхтата олмаслиги керак. Ниятингиз яхши бўлса, Худойимиз сизни албатта ўзи ушбу хаётда олиб боради, ниятингиз Худога хуш келса, Унинг Ўзи сизни мақсадингизга олиб боради. Мақсаду-орзуларингизни Унинг қўлига топширинг, шунда сиз энг тўғри йўлни танлаган бўласиз. Шунда сиз Худонинг ёрдами билан барча ўйлаган ниятларингизга етасиз. Омон бўлинг азизлар. Барча фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин. Хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top