3:31

Инсон ва табият

MP3

Салом азизлар! Инсон ва табият – бир бирига чамбарчас боғлиқ тушунчалардир. Одамзод минг ҳаракат қилмасин, табиятсиз яшай олмайди. Чунки табиятни биз эмас, аксинча, Худойимиз яратгандир, ва энг муҳими, Худо буларни айнан биз учун, биз одмларнинг шарафига яратгандир. Яна Худо: «Сувликлар ўртасида уларни бир-биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин», – деди. Шундай ҳам бўлди. Худо бир гумбазни вужудга келтириб, гумбаз остидаги сувни гумбаз устидаги сувдан ажратди. Ушбу гумбазни эса Худо осмон деб атади. Кеч бўлди, эрта бўлди – бу иккинчи кун эди. Яна Худо: «Осмон остидаги сув бир жойга тўплансин, қуруқлик кўринсин», – деди ва шундай ҳам бўлди. Худо қуруқликни ер деб атади, сувларнинг жамини эса денгизлар деб атади. Буларнинг ҳам Худо яхши эканини кўрди. Яна Худо: «Ер ўсимлик кўкартирсин: уруғ берадиган ўт-ўланлар, мевасида уруғи бор турли-туман мевали дарахтлар ер юзида униб-ўссин», – деди ва шундай ҳам бўлди. Ер турига кўра ўсимликларни: уруғ берадиган ўт-ўланлар ҳамда мевасида уруғи бор мевали дарахтларни ундирди. Худо буларнинг ҳам яхши эканини кўрди. Кеч бўлди, эрта бўлди – бу учинчи кун эди. (Ибтидо 1). Чиндан ҳам, Худойимиз буларни яратганида хаммаси ажойиб ва монандликда эди.

Лекин, хозирги кунга келиб, атроф мухитимиз ва бизни ўраб турган табиятнинг ахволи жуда оғирдир. Масалан, қаерга қараманг, кўпчилик чиқиндиларни маҳсус жойларга эмас, аксинча кўчага, яъни, табият кўйнига ташлайди. Йилдан йилга дарё ва кўлларимиз ифлосланяпти, хаво захарли моддаларга тўляпти, ер эса, кимёвий ўғиитлардан захарланиб ўз кучини йўқотяпти. Замонавий технологиялар ривожлангани сари, биз табиятга яқинлашишни ўрнига, ундан узоқлашяпмиз. Минг афсуски, бизнинг ҳалқимизнинг табиятга бўлган бехурматсизлиги юқори натижаларни кўрсатади. Чунки, ҳалқимиз ўзини табиятга алоқаси йўқдек муносабат қилади. Масалан, кўчада кетаётиб кўпинча машина ойналаридан хилма-хил чиқиндилар ташлаб кўчани ифлос қилади. Ёки бўлмаса, пакетлардаги мусорларни хеч ким кўрмай турган пайтда исталган жойларга ташлаб кетишади. Бордию, шаҳардан чиқиб табият кўйнига чиқсангиз, унда одамларни табиятга нақадар бефарқ эканининг гувоҳи бўласан. Хамма жойда баклажкалар ва шунга ўхшаш чиқиндилар табиятни бузиб уни хуник қилиб қўяди.

Хўш, асл муаммо нимада экан? Чиндан ҳам, муаммо кўчага ёки табият кўйнига чиқиндиларни ташлашдамикан? Менимча, асосий муаммо айнан оилада, мактабда ва шу каби жойларда болаларга табиятга бўлган севги ва хурмат ҳақида кам маълумот беришлигидадир. Иккинчиси эса, табият кўйнига чиқиндиларни ташлаганлиги учун пул жаримаси тузумини ишга солиш керакдир. Майли, бу иккинчиси кўпгина юридик қийинчиликларни келиб чиқариши мумкин, лекин ота-оналар, тарбиячилар ва ўқитувчилар болаларга, уларнинг ёшлигиданоқ табиятга бўлган хурмату-севгисини тарбиялашлари керак. Айнан оилада ва мактабларда атроф мухит ва табиятга бўлган севгининг биринчи қадамлари қўйиладиган жойдир. Сизчи азиз дўстим, сиз ҳам табиятимизга бефарқмисиз? Сиз ҳам чиқиндиларни кўчага ўлоқтирасизми? Агар сиз, буларнинг қаторидан жой олмаган бўлсангиз, унда табиятимиз сизга чексиз миннатдордир. Сиз нафақат ўзингиз, балки дўстларингизни, танишларингизни ва яқинларингизни табиятга ва атроф мухитга бўлган муносабатларини ўзгартиришингиз мумкин, бунга иродангиз бўлса бас. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top