3:28

Ишонч ва имон ўртасидаги фарқ

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин. Худо янгилаган юракда имон пайдо бўлади. Бу бизнинг ҳаракатимизга боғлиқ эмас. Шунинг учун ҳам Калом буни Худонинг инъоми деб атайди. Худо мана шундай ноёб йўл билан одамларни тавбага келтиради. Худо орқали топган имонимизни эса Унинг Сўзини ўқиш ва Хушхабар эшитиш билан мустаҳкамлаб борамиз. Ҳақиқатга чуқурроқ кириб борганимиз сари, бунга ишончимиз ортади. Нажот топган ҳар бир одамда имон бор. Бу ўша Каломда ёзилган Худо эканига ишониш, ҳамма нарсада Унга суянишдир. Худо инъом қилиб берган имон бизга ишончсизлигимиз билан курашишга ёрдам беради, Худо биздан истаган ишларни қилишга ундайди.

Narrator 2 Имонда ўсишни истаганларга Худованд Ўз Каломи орқали шундай дейди: “Баъзи одамларга ўхшаб, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз Исонинг келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир-биримизни янада кўпроқ руҳлантирайлик.” (Ибр10:25) Имонимиз фақат Калом ўқиш орқали эмас, биродарлар билан кўришиб турганимизда ҳам ўсади. Биз савоб ишларимиз билан эмас, имонимиз орқали Худо олдида оқланганимизга ишонамиз. Имон орқали оқланиш бу Худо бизнинг ҳамма нопокликларимиз ва гуноҳларимизни олиб ташлаб, бизни солиҳ деб эълон қилишидир. Худонинг бу иши орқали биз Раббимиз Исо Масиҳ билан тинчликда ҳаёт кечиряпмиз. Имон ва ишонч деган сўзлар бир хил мазмунда, баъзида бир-бирининг ўрнига ишлатилади, аммо улар доим ҳам бир хил маънони беравермайди. Ишонч фикр ва дунёқараш ҳамда эшитган, кўрган нарсалар асосида пайдо бўлади.

Narrator 1 Ишонч вақт ўтиши билан улғайганингиз ва янги нарсаларни ўрганишингизга қараб ўзгаради. Имонни ўзимиз пайдо қила олмаймиз, уни фақат Худодан қабул қиламиз ва шу имон устига ҳаётимизни қурамиз. Ҳақиқий имони бор киши ҳам иккиланиши, шубҳаларга бориши мумкин аммо унинг имони зарар кўрмайди. Биз имонда ўсамиз, аммо имоннинг асоси ўзгармайди. Ёқуб 2:19 оят шундай дейди, “У одам: — Мен Худонинг ягоналигига ишонаман! – деб айтиши аниқ. Мен эса унга: — Ишониб яхши қиласан! – дейман. Аммо сенинг бу ишончинг жинларнинг ишончидан асло фарқ қилмайди. Зеро, жинлар ҳам Худонинг ягоналигига ишониб, даҳшатдан титрайди.” Инсон Худо борлигига, ҳатто Худонинг ягоналигига ишонса ҳам ўша Худо уни оқлашни исташига ишонмайди. Худо бизга янги юрак бериб, Унга муҳтож эканлигимизни кўришимиз учун руҳий кўзларимизни очиш билан имонни пайдо қилади.

Narrator 2 Имонга эга бўлганингиздан кейин ҳаётингиз ўзгардими? Баъзилар Худога ишонаман дейдилар-у, аммо аввалгидек гуноҳ ичида яшайверадилар. Ҳақиқий имон инсоннинг ҳаётини ўзгартиради. Уни Худо истаганидек одам бўлишга ундайди. Муқаддас Каломда ёзилган имон Худонинг Сўзлари ҳақиқат эканига ишонади. Худо юрагимизга қўйган ўша имон Унинг Каломини тушунганимиз сари ўсиб боради ва китобдаги ҳақиқат сизда шаклланади. Баъзилар айтганидек, имон аҳмоқона ва беъмани нарса эмас, у Худога яқинлик ҳисси ҳам эмас. Имон бу Худо Ўз Каломида ваъда қилганларига ишонишдир. Имон ташқи вазиятларга қарамай, Худонинг Каломига асосланиб ҳаёт кечириш, оғир вазиятларда ҳам Унга қараш ва фақат Унга суяниш деганидир. Сиз ўзингизни бир текшириб кўрингчи, имонингиз қай даражада ўсяпти?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top