2:50

Шогирд ортиришда 4 маслаҳат

MP3

Салом азизлар. Ер юзидаги қисқагина фаолияти давомида Исо Масиҳ Ўз қалбини жамики инсониятга бағишлаган эди. Бутун инсониятга нажот Хушхабарини улашиш вазифасини У ўн икки шогирдига юклаганди. Осмонга кўтарилиб кетишидан олдин Исо уларга Буюк Амрни беради. “Боринглар, барча халқлардан шогирд орттиринглар.” — дейилган бу амр Матто Хушхабарининг 28 боб, 19чи оятда ёзилган. Жамоатнинг бирор аъзоси ўз инъомини керакли даражада ишлатмаса, жамоат ногирон бўлиб қолади. Одамларга уларнинг инъомларини топиб ривожлантиришга қандай ёрдам берсак бўлади? Келинг, бу борада сизга тўртта маслаҳат берай: Шогирдингиз одамлар билан кўпроқ мулоқот қилсин.

Биринчи Коринфликларга мактубда ёзилишича, руҳий инъомларнинг мақсади жамоатни ўстиришдан иборат. Инъомлар фақат ўзимиз учун эмас. Агар шогирдингиз ўз инъомларини билмаса, бунинг сабаби ўзини одамларга бағишламаслиги бўлиши мумкин. Биз одамларга бағишланиб хизмат қилсакгина, ўз инъомларимизни топамиз. Шунинг учун шогирдингизга далда беринг, у бошқаларга хизмат қила бошласин. У бошқаларга хизмат қилгани сари инъомлари равшан бўлиб бораверади. Шогирдингиз бор инъомларини амалда қўлласин.

Келинг, ўқитувчилик инъомини мисол қилиб олайлик. Агар шогирдингизда ўқитувчилик инъоми бор, деб ўйласангиз унга далда беринг, у бу инъомини ривожлантириш учун ҳар қандай вазиятдан фойдалансин. У бошқаларни ўқитар экан, ҳақиқатан ҳам инъоми борми ёки йўқми билиб олади.

Умумий қилиб гапирганда, одам нимага қизиқса ва қайси соҳада имонини қўллай олса кўпинча инъоми ҳам ўша соҳага оид бўлади. Мен сизга ўз ҳаётимдан мисол келтирмоқчиман. Менда шифо бериш инъоми йўқ. Касал одамларни учратганимда улар учун ибодат қилиб, яхши бўлиб кетишларига ишонишим жуда қийин. Мен воизлик қилишни ёқтираман. Одамлар олдига чиқишдан олдин доим асабийлашаман, бироқ бундай қўрқувни енгишга етарлича имоним бўлгани учун, буни уддалай оламан. Шогирдингиз инъомларини тўғри баҳо бера оладиган одамлар олдида ишлатсин. Агар шогирдингиз, ўқитувчилик инъомим бор деб ўйласа, моҳир ўқитувчи унга баҳо берсин. Агар шогирдингизда воизлик қилиш инъоми бўлса, воизхонлар уни баҳоласин.

Аммо сизларни огоҳлантириб қўймоқчиман. Худонинг амрларига ҳаммамиз, инъомимиз борми ёки йўқми, сўзсиз итоат қилишимиз даркор. Хушхабар айтишни мисол қилиб олишимиз мумкин. Сизда ва менда Хушхабар айтиш инъоми бўлмаслиги мумкин, аммо Худо бизга Хушхабар айтишни амр қилган. Инъомимиз йўқлигидан биз бу амрни бекор қила олмаймиз. Шундай экан, ҳаммамиз Хушхабар айтганимиз яхши.

Яна радио каналимизда учрашгунча хайр. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top