3:30

Шогирдларнинг имони

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида мен Зафарбек. Азизлар, сизга маълумки, ушбу дастурларимиз давомида, биз Муқаддас Каломдан баъзи оятларни кўриб чиқиб қўлларимизни Яратувчимизга очиб дуоюибодат қиламиз. Бугун азизлар, биз азиз хаворийлар фаолиятидаги оятларни кўриб чиқамиз. Қани бошладик. Шунинг кетидан олий руҳоний ва унинг саддуқий мазҳабидаги барча маслакдошларининг ғашлиги келди. Ҳаворийларни қўлга олиб, давлат қамоқхонасига ташладилар. Лекин Худованднинг фариштаси кечаси зиндоннинг эшикларини очиб, уларни ташқарига чиқариб қўйди. «Боринглар, маъбадга чиқиб, бу абадий ҳаёт сўзларининг барини халққа айтаверинглар!» – деди фаришта. Ҳаворийлар бу сўзга қулоқ солиб, эрта тонг маъбадга кириб таълим бера бошладилар. Шу пайтда олий руҳоний ва у билан бирга бўлганлар келиб, Исроил ўғилларининг оқсоқоллар мажмуи бўлган Олий Кенгашни йиғилишга чақирдилар, ҳаворийларни келтириш учун зиндонга одам юбордилар. Лекин хизматкорлар бориб, зиндонда уларни топмай, қайтиб келиб:

– Биз қамоқхонани бутун эҳтиёткорлик билан қулфланган ва қоровулларни эшиклар олдида турган ҳолда кўрдик. Лекин очиб қараганимизда, ичкарида ҳеч кимни топмадик, – деган хабарни бердилар. Маъбад миршаббошиси ва барча олий руҳонийлар бу сўзларни эшитиб, ҳайрон бўлишди. «Бу нима бўлиши мумкин?» деб ўйланиб қолдилар. Ўша пайтда бир одам хабар олиб келиб:– Мана, сизлар зиндонга ташлаган одамлар маъбадда халққа таълим бериб юришибди, – деди. Миршаббоши хизматчилари билан бирга бориб, уларни олиб келтирди. Халқ бизларни тошбўрон қилар, деб қўрққанлари учун уларга зўрлик ишлатмадилар. Ҳаворийларни олиб келиб, Олий Кенгаш ҳузурида турғизиб қўйишди. Олий руҳоний уларни сўроқ қилди:  – Бу исм асосида таълим берманглар, деб сизларга қаттиқ тақиқ қилмаганмидик? Мана, таълимотингиз билан Қуддусни тўлдириб юбордингизлар ва бу Одамнинг қонини бизнинг бўйнимизга туширмоқчисизлар, – деди. Бутрус ва бошқа ҳаворийлар бунга жавобан:– Одамлардан кўра Худога кўпроқ итоат қилиш керак. Сизлар ёғочга осиб ўлдирган Исони ота-боболаримизнинг Худоси тирилтириб қўйди. Исроил халқи гуноҳ қилишдан қайтиб кечирим топсин, деб Худо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазиб, Сарвар ва Халоскор қилиб қўйди. Бизлар бу ишларнинг гувоҳларимиз. Шунингдек, Худога итоат қилганларга насиб бўладиган Муқаддас Руҳ ҳам гувоҳлик қилмоқда, – дедилар. Азизлар, келинг биз хам қўлимизни ибодат учун очамиз. Азиз отажон, Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Барча халқлар Сендан нажот олур. Худойим, мен хам хаворийлар каби имонга эга бўлиб Шохлигинг хақиқатини одамларга айтишни истайман. Худойим, менга имон бер. Мен имон билан Исо Масих қурбонлигини одамларга етказишни, улар билан бирга хурсанд бўлишни истайман. Худойим, менг имон бер. Имонимни мустахкамлагин. Қаерда бўлмай нима қилмай, қандай одамлар мени ўраб олмасин, мен уларга Муқаддас Сўзингни етказишни истайман. Худойим, буларнинг барчасини амалга ошириш учун менда имон бўлиши керак. Хеч қандай уялиш ва қўрқиш менга тўсқинлик қила олмаслиги керак. Худойим, нажотингга эга бўлиб нақадар хурсанд бўлдим, мен ўзимни бахтиёр деб билдим. Лекин, мен бошқаларни хам бахтиёр бўлишини истайман. Уларга хам хақиқатингни етказишни истайман. Худойим, мени Муқаддас Рухинг билан қуроллантиргин. Мен хам хаворийлар каби хеч нарсадан қўрқмай Сен томон қадам босай. Сенинг исминг дойим улуғлансин. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top