3:22

Римликларга мактуб ҳақида 3 қисм

MP3

“Худонинг Инжил Хушхабарини етказмоққа махсус сайланган ва ҳаворийликка чорланган Исо Масиҳнинг қули – Павлусдан салом. Худо қадимданоқ ўз пайғамбарлари орқали муқаддас ёзувларда башорат қилганидек, ушбу Хушхабар Унинг Ўғли ҳақидадир. Исо Масиҳ жисман Довуд зурриёти эса-да, руҳан илоҳийлик касб этади. У қайтадан тирилиб, Худонинг Ўғли эканини қудратли равишда намоён қилди. Шундай қилиб, Раббимиз Исо Масиҳ номидан барча халқларни имонга бўйсундирайлик, деб Худо Унинг исми ҳақи бизга иноят қилди ҳамда ҳаворийликни ато этди. Исо Масиҳ даъват этган сизлар ҳам ўша халқлардансизлар. Худо севган ва муқаддас бўлишга чақирган барча Римда яшовчиларга Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят ва тинчлик бўлсин.” (Рим 1)

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Бугундан бошлаб биз сизлар билан Каломдан муҳм ўрин эгаллаган ҳаворий Павлуснинг Римликларга йўллаган мактуби ҳақида сўз юритамиз. Хаворий Павлуснинг Римликларга ёзган мактуби – гуноҳга ботган инсониятга бўлган Худонинг таъсири ҳақидаги китобдир. У, гуноҳкор қалбга шифо берувчи Раббимиз Исо Масиҳнинг Ҳушхабарини ёяди. Мактубнинг биринчи ўн етти ояти “кириш сўзи” шаклида келган. Ушбу парчада мактубнинг асосий мавзулари баён этилгандир. Ҳаворий, мактуби давомида ҳали кўп маротаба бу мавзуларга қайтади. Ушбу мавзулар орасида хазрати Исонинг шаҳсияти алоҳида ўрин эгаллаган. Айнан, нажоткоримиз ва раббимиз Исо Масиҳ, бутун мактубнинг асосий мавзусига айланган. Нафақат Римликларда, балки, Янги Аҳдда хаворий Павлус ёзиб қолдирган барча мактубларда у фақат хазрати Исонинг буюклиги ҳақида сўзлайди. Масалан, Колосаликларга йўллаган мактубида ҳам, у аввалам бор хазрати Исони энг юқорига қўйиб, шундай сўзларни айтади…:

“Мен ҳозирги вазиятда сизлар учун азоб тортаётганимга севинаман. Масиҳнинг Ўз бадани, яъни уммати учун тортмаган қайғуларини мен ўз танамда тортиб тўлдиряпман. Худонинг менга топшириғи бўйича, мен Масиҳ уммати устидан масъул хизматкор бўлдим, Худо каломини тўлиқ тарғиб қилиш вазифасини ўз зиммамга олдим. Ана шу калом ўтган асрлар ва авлодлардан сир тутилиб, ҳозир эса Худонинг азизларига ошкор бўлди. Худо дунё халқлари учун сақлаган ушбу сирнинг нақадар бой ва улуғворлигини Ўз азизларига очиб беришга рози бўлди, чунончи улуғвор умидимизнинг мағзи – сизнинг ичингиздаги Масиҳ.

Шунга кўра, биз Масиҳга ишонган ҳар бир одамни мукаммал ҳолда Худога тақдим этмоқчимиз. Ҳар бир одамга ақл ўргатиб, бутун донолик билан таълим-тарбия бериб, Масиҳни тарғиб қилмоқдамиз. Мен ҳам ана шу мақсадда жон-жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган Раббимнинг қудратига суянаман.“ (Кол 1). Кўриб турганингиздек, хаворий Павлус нафақат Римликларга йўллаган мактубда, балки, бутун Янги Аҳдда айнан хазрати Исонинг улуғворлигини биринчи ўринга қўйганини кўрсак бўлади. Римликларга йўллаган мактубнинг ҳам мағзи айнан шундадир. У ерда ҳам, хаворий, хазрати Исо энг буюк зот эканини, хаммаси Ўшандан бошланишини ва тугатилишини айтиб ўтяпти. Демак, бугунги Каломга бағишланган дарсимиздан ўрганган нарсамиз, бу хаворий Павлус, Римликларга йўллаган мактубининг асосий мавзуси, бу хазрати Исо эканини билиб олдик. Азизлар, яна учрашгунча хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top