3:47

Худо томонидан танланганлар

MP3

“Исо Масиҳ даъват этган сизлар ҳам ўша халқлардансизлар. Худо севган ва муқаддас бўлишга чақирган барча Римда яшовчиларга Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят ва тинчлик бўлсин”. Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Бугундан бошлаб биз сизлар билан Каломдан муҳм ўрин эгаллаган ҳаворий Павлуснинг Римликларга йўллаган мактуби ҳақида сўз юритамиз. Хаворий Павлуснинг Римликларга ёзган мактуби – гуноҳга ботган инсониятга бўлган Худонинг таъсири ҳақидаги китобдир. У, гуноҳкор қалбга шифо берувчи Раббимиз Исо Масиҳнинг Ҳушхабарини ёяди. Хаворий Павлус, Римликларга ёзган мактубида муқаддаслик ҳақида бир неча бор айтиб ўтади. У ерда, “Худо севган ва муқаддас бўлишга чақирган” деган сўзлар бекорга эмас эди.

Бу ердаги “муқаддас бўлишга чақирган” деган ибораси бизнинг муқаддаслигимиз қилган савоб ишларимиз, қурбонликларимиз ёки Худонинг кўзи олдида яхши феъл атворга эга бўлганимиздан келгани ҳақида эмас. Аксинча, ушбу муқаддаслик айнан Худога тегишли эканини ва бу муқаддасликни фақат Худойимиз бера олишининг яққол мисолидир. Хар бир имонга келган инсон, Худонинг ушбу муқаддас бўлишга чақирув овозини ўзгача бошидан кечиради. Хар бир инсон, Худонинг овозини хар хил вазиятларда ва ўзгача тарзда эшитади. Худойимиз ҳам, Ўз ўрнида хар бир одамга хилма хил йўллар билан юрак эшигини тақиллатади. Чиндан ҳам, Худонинг Муқаддас Руҳи мўжизавий йўллар билан қалбларга йўл очади. Шундай вазиятларда хар бир юракда ажойиб ходисалар юз беришни ва кўпгина ҳақиқатларнинг очилиши бошланади. Худо юрагимиз эшигини тақиллатар экан, бизга бир ажойиб ҳақиқат очилади. У ҳам бўлса, биз эмас, аксинча, Худо бизни излагани ва кераклича кутгани ҳақидаги ҳақиқатдир. Бизга худди Ўзимиз Худони излаб топганимиздек туюлади, лекин ҳақиқат эса бошқада бўлиб чиқади. Айнан Худонинг Ўзи бизларни излаб топиб, айнан бизларни, яъни Ўзига керакли инсонларни миллионлаб одамлар ичидан танлаб олганини билиш хайратланарлидир. Айнан шу ҳақиқатга асосланиб, хазрати Исо қуйидаги оятни айтган эди: “ Исо уларга деди: – Сизларга ростини айтсам, сизларга осмондан нон берган Мусо пайғамбар эмас. Осмондан тушган ҳақиқий нонни сизларга Менинг Отам беради. Худо берган нон осмондан тушувчи ва дунёга ҳаёт бағишловчи нондир. Бунга қарши халқ: – Ҳазрат, бундай нонни бизга доимо бериб тургин! – деди Исога. Исо шундай айтди: – Мен ҳаёт нониман. Менинг олдимга келган одам сира оч қолмас, Менга ишонган одам ҳеч қачон чанқамас. Лекин Мен сизларга айтган эдим-ку, Мени кўриб турган бўлсангизлар ҳам, ишонмаяпсизлар. Отам кимни Менга берган бўлса, Менинг олдимга келади. Олдимга келган одамни эса сира қувиб чиқармайман. Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини адо этиш учун осмондан тушганман. Мени Юборганнинг иродаси – Унинг Менга берганларидан ҳеч бирини йўқотмаслигим, балки охирги кунда уларнинг ҳар бирини тирилтиришимдир. Отамнинг иродаси яна шуки, Унинг Ўғлини кўрган, Унга ишонган ҳар бир киши абадий ҳаётга эга бўлсин. Мен эса бундайларни охирги кунда тирилтираман.” (Юҳанно 6). Кўриб турганингиздек, хазрати Исони айнан, “Отам кимни менга берган бўлса, Менинг олдимга келади. Олдимга келган одамни эса сира қувиб чиқармайман” деган гаплари, биз эмас, Худо бизни танлагани ҳақидаги ҳақиқатдир. Шунинг учун, Худо сизга Нажот берганини хис қилганингизда билингки, айнан сизни шаҳсан Худо танлаб олгандир. Омон бўлинг, Раббимиз инояти сизга ёр бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top