3:44

Муқаддас Рух — Вахий Рухидир

MP3

“Бизларга эса Худо буларни Ўзининг Руҳи орқали ошкор қилди. Чунки Муқаддас Руҳ ҳамма нарсадан, ҳатто Худонинг чуқур ўй–фикрларидан ҳам огоҳдир. Инсоннинг ўй–фикрларини унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа яна ким билади?! Худди шу сингари, Худонинг ўй–фикрларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким билмайди” (1 Кор 2). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Муқаддас Рух қалбларимизга келганда Исо улуғланиши битикларда ёзилган. Муқаддас Рух келгандан кейин Xудо хақида очилмаган хеч бир сир қолмайди. Муқаддас Рухнинг иши Исо айтган хамма нарсаларни бизларга очиб беришдир. Исони очиб бериш эса Муқаддас Рухнинг вазифасидир. Муқаддас Рухнинг келишига сабаб, Исони бизларга танитиш ва очиб беришдир. Тугалланган иш хам У томонидан очилиши яъни очиқ-ойдин қилиб ёритилиши керак. Исо Масихнинг шахcи хам фақатгина Муқаддас Рух томонидан тўлиқ ёритила олади.

Исонинг ким эканлиги хам фақат вахий орқали очилади ёки тушинтирилади. Вахий ўзи нима? Бу очилиб турган китобдир. Муқаддас Рух шундай очиб берадики, буни инсон идроки билан тушина олмайди. У табиий қонунлардан мустасно иш қилади. У инсон ақл бовар қилмас, иложсиз нарсани қилади. Вахий табиий олам билан чегараланмаган, у бунга қараб ўтирмайди, вахий учун жисмоний олам мавжудмасдек. У илохийдир. Вахий билими очиб берилган билим эканлигини унутмаслигимиз керак. Сенда вахий билими ишласа вазиятлар ва хаётингдаги бошқа нарсалар қандай бўлишини олдиндан биласан. Буни хаётингда Муқаддас Рух бажaради чунки бу Унинг вазифасидир. Унинг мақсади сенинг Исо Масих хақида вахийга эга бўлишингдир. У хаётингда қудратини номоён бўлишини истайди. Вахийга эга бўлишнинг битта йўли топинишдир. Сен топинишни бошлаганингда Xудо сенга қалбини очишни бошлайди. Яна бошқа йўли номаълум тилларда ибодат қилишдир. У олдинда cени нималар кутиб турганини айтиб беради.

Сен вахий орқали Xудодаги янги чўққига чиқишга тайёрмисан? Mуқаддас Рухнинг номларидан бири Раббимизнинг ёки Эгамизнинг Рухидир. Раббий сўзи хукмрон ва Муқаддас Рухнинг ички борлиғимиздаги харакатини билдиради. Қаерда Раббимизнинг Рухи бўлса дегани Унинг хокимлик қилишини ифодалайди. Худо хукмронлигига хеч қандай ёвузлик, адолатсизлик кира олмайди. Xудодан бўлмаган нарсалар Унинг хукмронлигида фаолият юрита олмайди. Биз Уни хаётимизнинг хамма томонларида Раббий бўлишига изн бердикми? Биздан шу савол сўралади. Биз Уни нажоткоримиз, таъминловчимиз ва шифокоримиз деб биламиз. Шундай бўлсада У хаётимизнинг хамма томонларига тўлиқ Эгами? Xўжайинми? Уни хаётимизнинг Раббийси деб чақирганимизда хохишларимизни хам Унга бўйсиндиришимиз лозим.

Биз Унинг иродасига итоат этамиз. Хаётимизнинг хамма томонларида тўлиқ хукмрон бўлишига рухсат берганмиз. У бизни Ўз шухрати учун ишлатиши мумкин. Унинг буюклиги ва рахм-шавқатида бошқаларга намуна бўлишимизни истайди. Агар У хаётимизнинг хамма томонларида тўлиқ Эгамиз бўлган бўлса нега унда баъзи салбий вазиятларга дуч келиб турибмиз? Бунга сабаб: биз хали Унга тўлиқ берилмаганмиз , тўлиқ итоат қилмаяпмиз. Бугун мен сени Раббийга итоат қилишда ўзингни тўлиқ бағишлашда давом этишга чақираман. Бу сени Xудода буюк тажрибаларга эга қилади. Бизлар ўзимизни паст олиб юрсак, У кўпроқ бизда юксалиб боради. Мен паст бўлай мендаги Исо эса улуғлансин. Мен қанчалик пасайиб борсам Исо шунча кўп намоён бўла бошлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top